Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

91-модда. мураккаб ашёлар
Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгила-
надиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир 
бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади.
мураккаб ашё хусусида тузилган битим, агар шартномада бошқача 
тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, унинг барча таркибий қисмларига 
тааллуқли бўлади.


267
7-боб. моддий неъматлар
Ашёларнинг мазкур тури ФКда илк марта қайд этилган. 
Тегишли моддада (91) турли хил ашёлар улардан битта ашё сифатида 
фойдаланиш имконини берадиган тарзда яхлитликни ташкил 
этадиган ҳолатлар назарда тутилган. мураккаб ашёга мисол қилиб 
бинолар, ускуналар ва ш.к. ўзида мужассам этган корхонани ёки 
фермер хўжалигини келтириш мумкин.
Ашёларнинг бундай турининг ажратилиш ахамияти шундаки, 
моҳиятан ана шундай ашё тўғрисидаги битимнинг амал қилиш 
доираси унинг таркибига кирувчи барча турдаги ашёларни ҳам ўз 
ичига олади. Бунинг маъноси шуки, қабул қилиб олаётган шахсга, 
масалан фермер хўжалигини олувчига, айни вақтда ер участкасига, 
экинларга, хўжалик ва бошқа қурилмаларга, мелиоратив ва бошқа 
иншоотларга тегишли ҳуқуқлар ҳам ўтади.
шарҳланаётган модда диспозитив ҳисобланади ва шу боисдан
шартлашувчи тарафлар ўзгача қоидани: «мураккаб ашё» таркибига 
кирган айрим ашёларнинг истисно этилишини кўзда тутишлари 
мумкин.
92-модда. Ҳосил ва даромадларга бўлган ҳуқуқ
Ашёдан келадиган ҳосил ва даромадлар, агар қонун ёки шартно-
мада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ашё эгасига тегиш-
лидир.
Кўрсатиб ўтилган барча объектлар ўзидан турли хил ҳосилалар 
чиқариш хусусиятига эга. Бу ўринда гап кенг маънодаги ҳосил 
тўғрисида (шахсга тегишли даладан олинган ҳосил, чорвадан ёки 
паррандадан олинган насл ва ҳ.к.) техник ҳосила (корхона ишлаб 
чиқарган маҳсулот) тўғрисида ҳам, иқтисодий (муайян фаолиятни 
амалга ошириш натижасида олинган даромад, шу жумладан 
ўзгаларга тегишли маблағлардан олинган фоизлар) ҳосила тўғрисида 
ҳам бормоқда. шарҳланаётган моддада ажратиб олинадиган
қолаверса, «ажратиб олинган ҳосиллар» кўзда тутилган, зеро 
ажратиб олинмаган ҳосиллар (дарахтдаги олмалар) асосий ашёнинг 
эгасига тегишли ҳисобланади. шу сабабли ФКнинг 92-моддасида 
белгиланган меъёрлар «ҳосил ажратиб олингандан кейин» кучга 
киради.
Сўз юритилаётган, асосий ашёдан ажратиб олинган объект-
ларнинг мустақил хусусиятга эга эканлиги, жумладан, гаровга 


268
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бағишланган моддаларда таъкидланган. хусусан, ФКнинг 272-мод-
дасининг 2-қисмида гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш 
натижасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларга гаров 
ҳуқуқи шартномада назарда тутилган ҳолларда жорий қилиниши 
белгиланган.
Бир қатор бошқа моддаларида ҳосиллар, маҳсулот ва даромад-
ларга оид умумий қоидаларга аниқлик киритилган. хусусан, 181-
моддада мазкур масала хўжалик юритишида, оператив бошқа рувда 
бўлган мол-мулкка, шунингдек, унитар корхона ёки муассаса томо-
нидан қабул қилиб олинган мол-мулкка татбиқан ҳал этилган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling