Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

93-модда. Ҳайвонлар
Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-
мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлла-
нилади.
Ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида ҳайвонлар билан шафқатсиз 
муносабатда бўлишга йўл қўйилмайди.
Бу масала ФКда илк марта қайд этилган. Бу ҳолда қонун чиқа-
рувчи биринчидан, ҳайвонлар тобора фуқаролик-ҳуқуқий битим-
ларининг (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, васият ва ҳ.к.) 
нарсаси бўлаётганлиги туфайли, фуқаролик муомаласига ҳайвон-
ларни киритиш зарурати билан иш кўрган бўлса, иккинчидан, 
ҳайвонларга нисбатан уларнинг эгалари ёки бошқа турдаги ашёвий 
ҳуқуққа эга шахслар томонидан меҳр-мурувватли муносабатни 
таъминлаш зарурати билан иш кўрган.
шарҳланаётган меъёрнинг мазмунига кўра, бу ўринда гап уй 
ҳайвонлари, қолаверса, хонакилаштирилган ҳайвонлар тўғрисида 
кетяпти. шундай экан, бу меъёрлар табиий эркинлик шароитидаги 
ҳайвонларга татбиқ этилмайди. Чунки мазкур ҳайвонлар, агар 
амалдаги қонунчилик меъёрларига зид бўлмаса, одатда «эгасиз ашё» 
ҳисобланади ва уларни тутиб олган ҳар бир кишининг мулк ҳуқуқи 
объектига айланиши мумкин. ФК 189-моддасидан худди шундай 
хулоса чиқади.
шарҳланаётган модда иккита меъёрдан ташкил топган: улардан 
бири ҳайвонларга ҳам (агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
бошқа қоида кўзда тутилган бўлмаса) бошқа барча ҳуқуқ 
объектларига нисбатан амал қилувчи қоидалар татбиқ этилишини 


269
7-боб. моддий неъматлар
белгилайди. Иккинчисида ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда 
бўлиш тақиқланади. Бунда инсоний меҳр-муруват тамойилларига зид 
муносабат кўзда тутилган. ФК 93-моддасининг 2-қисмида тартибга 
солинаётган объектга нисбатан «ҳуқуқни амалга ошириш чоғида»ги 
хатти-ҳаракат англашилади. Бу меъёр қонун ҳимоясига олинган 
ҳайвонларнинг эгаларига, яъни уларнинг мулкдори ёки қонуний 
эгаси ҳисобланган шахсларга қаратилгандир.
2-қисмда келтирилган қоидадан ҳайвонларга нисбатан белги-
ланган тартибдаги муносабат талабларининг бузилишига ҳуқуқ ларни 
суиистеъмол қилиш деб қаралиши ва тегишли равишда ФКнинг 
9-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатни, яъни шахсга қарашли 
ҳуқуқни ҳимоя қилишнинг рад этилишини келтириб чиқариши зарур. 
Бунга мулкдор (қонуний эгаси) нинг бошқа шахснинг ноқонуний 
эгалигига ўтган ҳайвонни қайтариб олиш тўғрисидаги даъвоси, агар 
ҳайвоннинг мулкдори (қонуний эгаси) ҳайвонга нисбатан шафқатсиз 
муносабатда бўлган ҳолатда, рад этилиши мисол бўлиши мумкин. 
қаровсиз ҳайвонларга, уларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга 
киритишга, шунингдек, уларни боқиш ҳаражатларини қоплаб бериш 
ва мукофот тўлашга оид махсус меъёрлар ФКнинг 195-моддасида 
келтирилган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling