Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
ҳақлидир. Ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
ҳақлидир.
Ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади. 1. «шаън», «қадр-қиммат», «обрў» тушунчалари аслида шахснинг маънавий мақомини, унинг ўзига берадиган баҳосини ва жамиятдаги ўрнини белгиловчи қадриятларга мос тушади. Ҳар бир инсоннинг шаън ва қадр-қимматга тажовуз қилинишидан ҳимояланиш ҳуқуқи эътироф этилади ва давлат томонидан олий қадрият сифатида қўриқланади (ЎзР конституцияси, 27-м.). Ишчанлик обрўси фуқарони ходим сифатида тавсифлайди, унинг меҳнат бозорида талаб қилинадиган касбий сифатларига баҳо беради. Путур етказувчи маълумотларни тарқатиш бундай маълумот- ларнинг кенг жамоатчиликка, бир неча ёки ҳеч бўлмаганда битта одамга ошкор қилинишидир. хабар бериш оммавий ёки хусусий тарзда, ёзма ёки оғзаки шаклда, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилган ҳолда, шунингдек, тасвирий усулда (расм, фотомон- таж) амалга оширилиши мумкин. 284 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР шаън, қадр-қиммат ва ишчанликка путур етказувчи маълумот- ларнинг тегишли бўлган шахснинг ўзига хабар қилиниши бундай маълумотларни тарқатиш деб тан олинмайди. Суд қарорлари ва ҳукмлар, дастлабки тергов органларининг қарорлари таркибида ва шикоят киритиш бўйича қонунларда ўзгача тартиб ўрнатилган бошқа расмий ҳужжатлар таркибида мавжуд маълумотларни шарҳланаётган моддада белгиланган тартибда рад этиш талаблари кўриб чиқилмайди (демак, ушбу ҳолатларга шарҳланаётган норма тааллуқли эмас). Фуқаронинг шаъни ва қадр-қиммати, шунингдек, туҳмат ва ҳақорат учун жавобгарликни (ЎзР ЖК, 139, 140-м.м.) назарда тутган қонун билан ҳам ҳимояланади. Туҳмат ва ҳақорат била туриб қасддан содир этиладиган жиноятлардир. Агар жабрланувчи ўзини шарманда қилувчи маълумотлар атайлаб тарқатилган деб ҳисобласа, айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги шикоят билан судга мурожаат этишга ҳақли. Жиноят ишини кўриб чиқиш ва бир вақтнинг ўзида ЎзР ФКнинг 100-моддаси бўйича даъвони ҳал этишга йўл қўйилмайди. Бироқ жиноий иш қўзғатишнинг рад этилиши ёки унинг тўхтатилиши, ҳукм (айбловчи ёки оқловчи) эълон қилиниши шаън ва қадр-қимматни фуқаролик судлови тартибида кўриб чиқилиши учун тўсқинлик қилмайди. Путур етказувчи маълумотлар фуқаронинг шаъни ва қадр- қимматининг жамоатчилик фикрида ёки алоҳида шахслар фикрида камситилишидир. Тарқатилган маълумотларнинг путур етказувчи хусусиятга эга эканлигини суд томонидан эътироф этиш учун объектив мезон бўлиб амалдаги ҳуқуқий меъёрлар, умуминсоний ва касб-кор ахлоқига оид тамойиллар, ишчанлик муомаласи урф- одатлари хизмат қилади. мазкур меъёрлар ва тамойилларнинг бузилишига оид даъволар одатда, фуқаро томонидан муайян ножўя ҳатти-ҳаракатларнинг амалга оширилгани тўғрисидаги путур етказувчи маълумотлардан, таъбир жоиз бўлса, мулоҳаза фактидан иборат бўлади. мулоҳаза- ларнинг фактларидан қилинишидан баҳо беришни (фикр билди- риш, талқин этишни) ажрата билиш зарур. Баҳолашда факт қайд этилмайди, балки инсоннинг предметга ёки унинг алоҳида бел- гиларига («яхши-ёмон», «сахий-бахил», «жуда соз-нобоп», «жозибадор-нафратлантирувчи» ва ш.к.) муносабати ифода этилади. шу сабабли баҳолашга нисбатан ҳаққоний ёки ёлғон тушунчаларини 285 8-боб. Номоддий неъматлар қўллаб бўлмайди. Айни чоғда шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, аниқ ва тавсифловчи мулоҳазалар билан бир қаторда, тилда кенг қатламли далилга иқтибос қилинадиган баҳоловчи иборалар, яъни ўз таркибига баҳолаш шаклидаги мулоҳазаларни киритган муайян талқинга эга сўзлар ҳам мавжуд («жиноятчи», «инсофсиз», ёлғончи», «нолойиқ», «лафзсиз» ва ш.к.). Бундай мулоҳазаларнинг ҳақиқатга мослигини текшириб кўриш ва исботланмаган тақдирда, рад этиш зарур. Ҳар қандай ҳолда ҳам, аниқланганлик даражасидан қатъий назар, сиёсий ва мафкуравий баҳолашлар; илмий иш ёки концепция юзасидан танқидий мулоҳазалар; ахлоқий ва ишчанлик жиҳатидан характер хусусиятлари, жисмоний камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар путур етказувчи маълумот деб эътироф этилиши мумкин эмас. 3. шарҳланаётган модда шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини фақатгина путур етказувчи маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаган ҳоллардагина ҳимоя қилади. шу сабабли ҳаққонийлигини текшириб бўлмайдиган ҳақоратловчи иборалар ва ўхшатишларни рад этиш мумкин эмас. Нашр муаллифи томонидан фойдаланилган материални етказиб бериш шакли, баён этиш услуби, бадиий усуллар шарҳланаётган модда бўйича даъво нарсаси бўлиши мумкин эмас. Исботланганлиги жиҳатидан фақатгина мулоҳазалар эмас, балки таҳминлар (эҳтимоллар) ҳам текширилиши мумкин. Умумий қоидага кўра, таҳминий мулоҳазаларда фактлар тасдиқ билан таъкидланмагани сабабли, суд томонидан рад этилмайди. Аммо суд мажлисида ёлғонлиги аниқланган далилларга асосланган эҳтимолларга (шубҳаларга) уларнинг путур етказувчи маъно бахш этишини инобатга олиб, ўша далилларнинг ўзи билан бирга раддия берилиши шарт (шубҳа билан боғланмаган фактларнинг ўзи алоҳида ҳолда ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатдан нейтрал бўлиши мумкин). Ҳодисалар, миш-мишлар, гап-сўзларга иқтибос келтирилган ҳолат- ларда, миш-мишлар ҳақиқатан ҳам тарқалганлигини ва тарқатиш манбаи мавжуд бўлганлигини исботлаш зарур. Акс ҳолда миш- мишлар уларнинг манбаи тўғрисидаги маълумот рад этилиши шарт. Тарқатилган маълумотларнинг хусусиятини аниқлаш учун судя нашрнинг мақсади ва жанрини, можарога сабаб бўлган сўз ёки ибора ишлатилган матн маъносини инобатга олиши даркор. 4. шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво билан муомалага лаёқатли фуқаролар, агар улар ўзлари тўғрисида путур етказувчи ва ҳақиқатга мос келмайдиган 286 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР маълумотлар тарқатилган деб ҳисобласалар, чиқишлари мумкин. Вояга етмаган ва муомалага лаёқатсизларнинг шаъни ва қадр- қимматини ҳимоя қилиш масаласида судга уларнинг қонуний вакиллари мурожаат этиши мумкин. шарҳланаётган модда фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳамоя қилиш имконини беради. Бундан манфаатдор бўлган шахслар сифатида фуқаролар (қариндошлар, ворислар, ҳаммуаллифлар) ҳам, юридик шахслар (масалан, марҳум бошчилик қилган ташкилот) ҳам чиқиши мумкин. шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга оид ишда путур етказувчи маълумотларни тарқатган шахслар жавобгар бўлиб ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган маълумотларни рад этиш ҳақидаги даъволар бўйича мажбурий равишда солидар жавобгарлик вужудга келади: жавобгар шахслар сифатида муаллиф ва тегишли ОАВнинг таҳририяти жалб этилади. Агар бундай маълумотларни кўриб чиқиш чоғида муаллифнинг номи кўрсатилмаган ёки у тахаллусдан фойдаланган бўлса, даъво бўйича фақат таҳририят жавоб беради. Агар ОАВ таҳририяти юридик шахс ҳисобланмаса, ишда жавобгар сифатида мазкур ОАВнинг муассиси жалб этилади. Бироқ, юридик шахс ҳисобланмаса-да, таҳририят ОАВдаги путур етказувчи маълумотларни рад этиш талаби қўйилган барча даъволар бўйича тегишли жавобгар ҳисобланади. ЎзРнинг 1997 йил 26 декабрдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунининг (янги таҳрири) 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркин бўлиб, ўз фаолиятларини мазкур қонунга ва бошқа қонун ҳужжат- ларига мувофиқ амалга оширади, бу эса моҳиятан уларнинг эркин- ликларини англатади. мазкур қонуннинг 7-моддасига кўра оммавий ахборот восита- ларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунинг- дек, матннинг ўзгартирилишини ёки уларни тўлиқ нашрдан (эфирдан) олиб қолинишини талаб этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. мазкур қонуннинг 15-моддасига мувофиқ таҳририят ўзининг касбий фаолиятида мустақилдир. шу сабабли суднинг раддия чоп этиш (радиодан ва телевиде- ниедан ўқиб эшиттириш) тўғрисидаги қарори ишда ҳам жавобгар 287 8-боб. Номоддий неъматлар сифатида иштирок этаётган ОАВ таҳририятига бевосита қаратилиши шарт. Акс ҳолда қарор амалда бажарилмай қолади. Даъво қаноатлантирилган тақдирда муассисга зарарни ва маънавий зиённи қоплаш жавобгарлиги юклатилиши мумкин. Раддия – шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўси бузилган ҳолат- да қўлланиладиган махсус ҳимоя чорасидир. Раддия бериш маж- бурияти айбдорлиги ёки айбдор эмаслигидан қатъий назар, путур етказувчи ва ҳақақатга мос келмайдиган маълумотларни тарқа- тувчининг зиммасига юклатилади. хусусан, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддасида оммавий ахбо- рот воситалари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши учун жавобгарлик белгиланган. Бош муҳаррир, шунингдек, журналист оммавий ахборот восита- ларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатган лик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди: – агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматлари орқали олинган бўлса; – агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга берила- ди ган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио, видеоёзуви) бўлса. Аммо бу ҳолларда ҳам раддия (суд қарори тўғрисидаги хабар кўринишида) бериш мажбурияти ОАВ таҳририятига юклатилади, зеро махсус ҳимоя чораси учун асос бўлиб ҳуқуқ бузилиш ҳолатининг ўзи хизмат қилган. ЎзР ФКнинг 100-моддаси тартибида даъво муайян бир путур етказувчи маълумотларни тарқатган бир неча ОАВ га қўйилиши ҳам мумкин. Барча жавобгарлар бу маълумотларга раддия беришга мажбур бўлиб ҳисобланадилар, жавоб гарлик эса ана шундай маълумотлар биринчи бўлиб тарқа- тилган ОАВ таҳририятига ёки уларни етказиб берган фуқаролар ёки ташкилотларга юклатилади. Раддия бериш тартиби «Оммавий ахборот воситалари тўғриси- да»ги қонуннинг 34-моддасида батафсил тартибга солинган. Юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ўзининг шаъни ва қадр- қиммати ёки ишчанлик обрўсини таҳқирловчи маълумотлар учун раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир. 288 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР Эълон қилинган материал туфайли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар мазкур оммавий ахборот воситасида раддия ёки жавобни эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб жавоб берилишига сабаб бўлган материал босилган айни ўша саҳифада махсус рукн остида эълон қилиниши керак. Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт. Теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахбо- ротни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилади. Агар раддия ёки жавобни эълон қилиш ҳажми ва вақти оммавий ахборот воситасининг фаолиятига зарар етказиши мумкин бўлса, матнни ахборот манбаи ёки муаллиф билан келишилган ҳолда асосланган таҳрир қилишга йўл қўйилади. Оммавий ахборот воситаси раддияни, жавобни эълон қилишдан бўйин товласа ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. қонунда ҳужжат таркибини ташкил этувчи маълумотларни рад этишнинг ҳам алоҳида тартиби назарда тутилган: у алмаштирилиши ёки чақириб олиниши зарур. Бошқа ҳолатларда рад этиш тартиби суд томонидан путур етказувчи ахборотнинг тарқатилиши усулига кўра белгиланади. Суд томонидан кўпинча жавобгарга юклатиладиган «даъвогардан узр сўраш» мажбурияти ҳам қонунга мувофиқ келмайди. Раддия узр билдиришда эмас, балки маълумотнинг ҳақиқатга мос эмаслигини хабар қилишдан иборат. шарҳланаётган моддада фуқаро унинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар эълон қилинганида, у айни ўша оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Юридик ва жисмоний шахс таҳририятдан оммавий ахборот воситасида эълон қилинган ҳақиқатга мос келмайдиган ва уни камситувчи ва шаъни, қадр-қимматига путур етказувчи маълумот- ларни рад этишни талаб қилишга ҳақлидир. 289 8-боб. Номоддий неъматлар Эълон қилиш натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар ўша оммавий ахборот воситасининг ўзида раддия беришга ҳақлидирлар. Бундай турдаги маълумотлар жумласига фуқаро таржимаи ҳолининг ёки меҳнат фаолиятининг бузиб кўрсатилиши ёхуд ҳақиқатга мос бўлса-да, шахсий ҳаётга дахл қилиш билан боғлиқ, шахсий ёки оила сирини ошкор этувчи ахборотлар киради. ЎзР «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунда, шунингдек, оммавий ахборот воситаси раддия ёки жавобни эълон қилишдан бош тортган ҳолда ёхуд эълон қилишнинг ўрнатилган муддатини бузган ҳолда юридик ёки жисмоний шахс судга даъво аризаси билан мурожаат этиш ҳуқуқи кўзда тутилган. шарҳланаётган моддада бу меъёр кўрсатиб ўтилмаган. ОАВга нисбатан шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга оид даъволар бевосита судга тақдим этилади. Аввалдан таҳририятга раддия бериш тўғрисида мурожаат этилганлиги кейинчалик путур етказувчи ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни суд орқали рад этилишини талаб этиш ҳуқуқининг ҳуқуқий табиатига таъсир эта олмайди. Барча ҳолатларда ҳам шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсининг суд орқали ҳимоя қилиниши ОАВ таҳририятининг раддияни эълон қилишдан бош тортганлиги устидан шикоятни кўриб чиқиш тарзида эмас, даъво ишини кўриш тарзида амалга оширилади. шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни эълон қилиш орқали етказилган зиённи қоплаш ЎзР ФКнинг «Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар» номли 57-бобида келтирилган меъёрлар асосида амалга оширилади. маънавий зарар ЎзР ФКнинг 1022-моддасига мувофиқ қопланади. ОАВга даъво ишлари бўйича қоплаш миқдори путур етказувчи маълумотларнинг хусусияти ва мазмунига, уни тарқатиш миқёсига боғлиқ. ЎзР «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунида (40-м.) оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни эълон қилганлик учун бош муҳаррир ва журналистни жавобгарликдан озод қилувчи, демакки путур етказувчи ва ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарликдан озод қилувчи ҳолатлар рўйхати берилган. Агар ОАВ таҳририяти даъвогарни қаноатлантирувчи раддияни ихтиёрий равишда берган бўлса, маънавий зарарни қоплаш тўғриси- 290 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР даги талабни алоҳида бериши ҳам мумкин. Аммо шаън, қадр- қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъвони, агар эълон қилинган материал муаллифи раддиядан норози бўлса, маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвога айлантиришга йўл қўйилмайди. 5. ЎзР ФКда шарҳланаётган модданинг 9-қисмига биноан юридик шахснинг ишчанлик обрўси фуқаронинг ишчанлик обрўси ҳимоя қилинадиган қоидаларга мувофиқ ҳимоя қилинади. Юридик шахс суд орқали раддия беришни талаб қилиш, ўз жаво бини ОАВ орқали эълон қилиш каби ҳуқуқларга эга. манфаатдор шахсларнинг (масалан, ҳуқуқий ворисларнинг) талаби бўйича юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга у тугатилганидан кейин ҳам йўл қўйилади. Бунда шуни эътибордан қочирмаслик керакки, шаън ва қадр- қимматдан фарқли равишда, ишчанлик обрўси тўғрисидаги эслатма Конституцияда мавжуд эмас ва мутлақо фуқаролик ҳуқуқи даражаси сифатида кўрсатиб ўтилади. Фуқаролик-ҳуқуқий маънода бу тушунча фақат тадбиркорлик фаолиятида, иш муомаласида иштирок этаётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. ЎзР ФКда «иш муомаласи одатлари» (ЎзР ФК, 6-м.) тўғрисида сўз боради. маъмурий бўйсинишга асосланган муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди (ЎзР ФК, 2-м.). Ҳокимият ва бошқарув вазифаларини бажараётган давлат органлари ишчанлик обрўсининг соҳиби бўлиб ҳисобланмайдилар ва уни судда ҳимоя этишни талаб қилишга ҳақли эмаслар. ЎзР ФКнинг 79-моддасига мувофиқ давлат (унинг органлари) фақат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари сифатида қатнашаётганида фуқаролик ҳуқуқлари субъектлари бўлиши мумкин. Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда давлат номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва улар махсус вакил қилган бошқа органлар иштирок этадилар. ФК путур етказилган юридик шахсга етказилган маънавий зарарни қоплаш масаласида етарли даражада аниқ фикр айтилмаган. шарҳланаётган модданинг 9-қисмида юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги барча қоидаларни ҳеч қандай ўзгаришсиз татбиқ этиб («тегишли йўсинда» дегани «худди шу каби», тенг миқдорда», «шунингдек» деган маъноларни англатиши ҳам мумкин), 291 8-боб. Номоддий неъматлар айни чоғда юридик шахснинг маънавий зарарни ундиришга бўл ган ҳуқуқини кўзда тутади. Бошқа томондан, ЎзР ФКнинг 1022-мод- дасида маънавий зарар жисмоний ва маънавий азоблар сифатида таърифланиб, унинг учун товон олиш ҳуқуқи фақат фуқарога нис- батан мустаҳкамлаб қўйилган. шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишни талаб этишга нисбатан даъво муддати қўлланилмайди. Путур етказувчи ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатиш орқали етказилган зарарни қоплаш ва маънавий зарарни ундириш учун 3 йиллик умумий даъво муддати қўлланилади. Даъвогарга маълумотларнинг тарқатилганлиги ва улар путур етказувчи хусусиятга эга эканлигини исботлаш мажбурияти юкла- тилган. Жавобгар маълумотлар ҳақиқатга мос эканлигини исботлаши шарт. шарҳланаётган модданинг тузилиши фуқарони диффамациядан, яъни унга путур етказувчи ҳақиқий маълумотларнинг тарқатилиши- дан ҳимоялай олмайди. Бироқ, фикримизча, ЎзР Конституцияси- нинг 27-моддаси, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимоялар экан, фуқарога ЎзР ФКнинг 1022-моддасига мувофиқ диффамация туф айли етказилган маънавий зарарни қоплашни талаб этиш ҳуқу- қини беради. Ўйлаймизки, агар шахсий ҳаётга оид тарқатилган маълумотлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлса (масалан, юқори лаво- зимли амалдорлар ва сиёсатчиларнинг улар томонидан ўз лавозим вазифаларини лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қиладиган касалликлари ва нуқсонлари тўғрисидаги ахборот), жавобгарлик вужудга келмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling