Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
консенсуал ва реал турларга бўлинади. Консенсуал (лот. Consensus –
келишув) битимлар шундай битимларки, уларда фуқаролик ҳуқуқ- лари ва мажбуриятлари тарафлар ўзаро келишувга эришган пайтларидан бошлаб вужудга келади. Кейинчалик ашёни ўтказиб бериш ёки бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш келишувни ижро этиш мақсадида бажарилади. Олди-сотди, ижара ва бошқа кўплаб ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича битимлар (пудрат шартномаси, воситачилик шартномаси ва ҳ.к.) консенсуал битимлар ҳисобланади. Реал (лот. res – ашё) битимни амалга ошириш учун тарафлар ўртасидаги келишувнинг ўзи кифоя қилмайди. Бундан ташқари ашёни ўтказиб бериш ёки бошқа бирон ҳаракатни амалга ошириш талаб этилади. Баъзи битимлар мол-мулкни мулк ёки бошқа турдаги ашёвий ҳуқуқ асосида ўтказиб берилиши (масалан, совға қилиш ёки қарз беришни ваъда қилиш шаклида расмийлаштирилмаган) ҳадя ва қарз шартномалари реалдир. Ашёларни вақтинчалик ўтказиб бериш тўғрисидаги баъзи битимлар (масалан, сақлаш, юкларни ташиш ва шу каби шартномалар) ҳам реалдир. 5. Барча битимлар яна казуал ва абстракт турларга фарқланади. Ҳар қандай битим ҳуқуқий асосга – субъектлар эришишни кўзлаёт- ган ҳуқуқий мақсадга эга. шу сабабли (казуал) битимда ундан қандай мақсад кўзда тутилаётгани, яъни нима сабабдан тузилаётгани кўриниб туради. хусусан, олди-сотди шартномасида харидор қандай мол-мулкка мулк ҳуқуқини қўлга киритмоқчи эканлигини ва сотувчи қандай молни сотиш сабабидан харидорда тўлов мажбурияти юзага келаётганини ҳамиша билиб олиш мумкин. Субъектларнинг казуал (сабабли) битимдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг асосига – ҳуқуқий мақсадига мос келиши, унга таяниши шарт. шу сабабли битим асосида вужудга келган ҳуқуқий муносабатни амалга ошириш, яъни мана шу ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини ташкил этувчи субъектив ҳуқуқ 302 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР ва мажбуриятларни амалга ошириш фақат битимнинг шартларини бажариш асосида бўлиши мумкин. шу сабабли бизнинг мисолимизда сотилган мол-мулк тўловини талаб этиш ҳуқуқининг ҳақиқийлиги тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси ўзининг ҳақиқийлигига ҳамда ана шу талаб қилиш ҳуқуқи олди-сотди шартномасининг мақсадга мувофиқ эканлигига боғлиқ. Сотилган мол-мулк учун тўлов бўйича талабни амалга ошириш имконияти сотувчи томонидан сотилган мол-мулкни ўтказиб бериш бўйича мажбуриятининг ёки битимнинг шартларига кўра бошқа мажбуриятнинг бажарилиши билан мустаҳкам боғланган бўлади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling