Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

102-модда. Битим турлари
Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама 
(шарт номалар) бўлиши мумкин.
Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг 
келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, 
бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади.
Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки 
уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш 
билдирган бўлиши керак.
1. Барча битимларда умумий аломатларнинг мавжуд эканлиги 
уларнинг қуйидаги турларга ажратилишини истисно этмайди:
а) бир тарафлама, икки тарафлама ва кўп тарафлама;
б) текин ва ҳақ эвазига;
в) реал ва консенсуал;


298
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
г) сабабли ва мавҳум;
д) фидуциар (ишончга асосланган) ва нофидуциар (ишончга 
асосланмаган).
Битимлар таснифланаётган пайтда қўйиладиган мақсадига кўра 
бошқача тарзда таснифланиши ҳам мумкин. масалан, тараф ларнинг 
иродасини баён этилиш усулига кўра битимлар оғзаки ва ёзма 
турларга ажратилиши мумкин. Битимлар юридик таъсир механизми 
хусусиятларига кўра шартли ва шартсиз битим ларга ажратилади 
ва ҳ.к. Битимларни корпорация аъзолари ва унинг ижро органлари 
ўртасидаги можароларнинг олдини олиш, битим тузилишидан 
манфаатдор шахслар томонидан мол-мулк ҳуқуқининг суиистеъмол 
қилинишига йўл қўймаслик асосида амалга оширишнинг алоҳида 
тартибига кўра, йирик битимлар ва манфаатдор шахслар томонидан 
тузилган битимларга ажратилади.
Бир тарафлама, икки тарафлама ва кўп тарафлама битимлар.
Битимларнинг мазкур таснифи амалдаги қонунга асосланган. 
102-модданинг 1-қисмига мувофиқ битимлар икки ва кўп тарафлама 
(шартномалар) ҳамда бир тарафлама бўлиши мумкин.
Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг 
келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, 
бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади (ФК, 102-м. 2 қ.).
1. Бир тарафлама битимларнинг амал қилиш механизми. 
ЎзР ФКнинг 103- моддасига кўра бир тарафлама битим уни тузган 
шахс учун ҳуқуқ ва бурчларни келтириб чиқаради. У бошқа шахслар 
учун қонунларда ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган 
ҳоллардагина мажбуриятлар келтириб чиқариши мумкин. Бир 
тарафлама битим тузиш орқали мажбуриятларни юклатилишининг 
кўҳна мисоли сифатида васият мажбуриятини кўрсатиш мумкин. 
ФКнинг 1132-моддасига мувофиқ васият қилувчи васият бўйича 
меросхўрнинг зиммасига бир ёки бир неча шахс (васият мажбурияти 
юзасидан ҳуқуқ олувчилар) фойдасига бирон-бир мажбуриятни 
(васият мажбуриятини) мерос ҳисобидан бажаришни юклашга ҳақли.
Умумий қоидага кўра, бир тарафлама битимда хоҳиш бир 
вақтнинг ўзида бир неча шахслар томонидан баён этилган бўлиши 
мумкин. масалан, уйнинг сотилиши бўйича ишончнома унинг бир 
неча мулкдорлари томонидан берилиши, танловни ўтказувчилар 
сифатида бир гуруҳ шахслар чиқишлари мумкин. мазкур шахслар бу 
ҳолда битта тараф сифатида иш кўрадилар. Айни вақтда, васият битта 
шахс томонидан шахсан амалга оширилиши шарт (ФК, 1120-м.).


299
9-боб. Битимлар
Бир тарафлама битимларга нисбатан, икки ва кўп тарафлама 
битимларнинг ҳақиқийлиги ва ҳақиқий эмаслигига тегишли меъёр-
лар қўлланилади. ФКнинг 103-моддасига мувофиқ бир тарафлама 
битимларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг 
табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар 
тўғрисидаги умумий қоидалар тегишинча қўлланилади.
Тузилиши натижасида бир шахснинг иродаси иккинчи шахснинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини келтириб чиқарадиган бир томонлама 
битимлар ижтимоий муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солиш учун хос эмас. Фуқаролик ҳуқуқларни келтириб 
чиқарувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи асосий юридик 
фактлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш услубининг 
диспозитивлиги сабабли, икки тарафнинг (икки тарафлама битимлар) 
ёки уч ва ундан кўпроқ тарафларнинг (кўп тарафлама) келишилган 
хоҳишини ифода этувчи ҳужжатлар ҳисобланади.
2. Икки тарафлама битим фақат ўз ҳуқуқий мақсадларини 
кўзловчи икки тарафнинг эрк изҳори мавжуд ҳолатларда ҳуқуқий 
натижани вужудга келтиради. Бунда тарафларнинг ҳар қайсиси 
битта ёки бир неча субъектлардан иборат бўлиши мумкин. хусусан, 
олди-сотди битими харидор тарафида ҳам бир неча шахс, сотувчи 
томонида ҳам бир неча шахс иштирок этса ҳам-ки, ҳамиша икки 
тарафлама битим бўлиб қолади. шу сабабли икки тарафлама битимда 
тарафларнинг миқдорини иштирокчиларнинг миқдори билан 
адаштирмаслик даркор.
Икки тарафлама битимда тарафларнинг иродаси муқобил ва 
мос келувчи бўлиши шарт. Ироданинг муқобиллик шарти тараф -
ларнинг ўзаро қаноатлантириладиган манфаатлари билан белги-
ланади (масалан, мол-мулк ижараси битимида бир тараф ашёдан 
фойдаланишни хоҳлайди, иккинчи тараф уни вақтинчалик фой-
даланишга беришни). Эрк изҳорининг мос келиш хусусияти 
улар нинг ўзаро келишилганлигини билдиради (масалан, молни 
етказиб бериш тўғрисидаги шартнома, агар тарафлар етказиб 
бериладиган товарнинг номлари ва миқдори юзасидан келишиб 
олсаларгина тузилган деб ҳисобланади). Тарафларнинг муқобил 
эрк изҳорларининг келишилиши туфайли, икки тарафлама битим 
тарафларнинг келишуви сифатида ягона хоҳиш-ирода ҳужжати 
тарзида намоён бўлади. мутлақо кўпчилик ҳолатларда бундай 
ягона хоҳиш-ирода ҳужжатлари шартномалар шаклини олган 


300
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бўлади. Кўп тарафлама битимни тузиш учун уч ёки ундан кўпроқ 
тарафларнинг келишилган хоҳиши ифода топиши керак (ФК, 102-
м. 3-қ.). Кўп тарафлама битимда ҳуқуқий натижа иккидан ортиқ 
тарафларнинг эрк изҳори ифода топганда эришилади (гарчанд 
амалиётда икки тарафли кўп тарафлама битимлар учраб турса 
ҳам). Кўп тарафлама битимга мисол бўлиб биргаликдаги фаолият 
тўғрисидаги шартномани (оддий ширкат тўғрисидаги шартнома) 
кўрсатиш мумкин. У умумий хўжалик мақсадига эришиш воситаси 
сифатида намоён бўлиши мумкин, масалан, бир неча юридик шахс 
томонидан туристик мажмуанинг қурилишини молиялаш ва қуриш 
бўйича фаолият ва ш.к. Кўп тарафлама битим турларидан бири бўлиб 
хўжалик ширкатлари ва жамиятларини тузиш тўғрисидаги таъсис 
шартномалари ҳисобланади. Бундай шартномалар кўп тарафлама 
саналади, чунки қонунда таъсисчиларнинг сони чеклаб қўйилмаган.
Битимларнинг бир тарафлама, икки тарафлама ва кўп тарафлама 
турларга бўлиниши «ҳар қандай битим шартнома эмас, аммо 
ҳар қандай шартнома битимдир», деган нақлнинг тўғрилигини 
тасдиқлайди.
3. Битимларнинг бошқа турлари.
Битимлар ҳақ эвазига ва текин турларга ҳам бўлинади. Бадалли 
(ҳақ эвазига) битим деб бир тарафнинг муайян ҳаракатни амалга 
ошириш бўйича мажбуриятлари иккинчи тарафнинг моддий ёки 
бошқа неъматларни тақдим этиш бўйича муқобил мажбуриятларига 
мос келишига айтилади. Битимдаги бадаллилик пул, ашёларни 
бериш, муқобил хизматларни тақдим этиш, ишларни бажариш ва ҳ.к. 
орқали ифодаланади. Бадалсиз (текин) битимда иккинчи тарафдан 
муқобил қаноатлантириш мажбурияти бўлмайди. шу сабабли фақат 
икки тарафлама ва кўп тарафлама битимлар бадалли (ҳақ эвазига) 
бўлиши мумкин. Бир тарафлама битим ҳамиша текиндир.
Битимларнинг бадаллилиги ёки бадалсизлиги уларнинг табиатига 
кўра ёки томонларнинг келишувига биноан кўзда тутилиши мумкин. 
Фақат товар – пул айирбошлаш мақсадида амалга оширилган мол-
мулкни мулк сифатида ўтказиб бериш битимлари табиатига кўра 
бадалли (ҳақ эвазига) битимлар турига киради. Ўз навбатида, ҳадя 
битими ҳамиша бебадал (текин) битимдир. Тарафларнинг кели-
шувига биноан, масалан, топшириқ шартномасининг, сақлаш 
шартномасининг ва ш.к. бадалли ёки бадалсиз бўлишлиги белгила-
ниши мумкин.


301
9-боб. Битимлар
Бебадал (текин) битимлар фуқаролар ўртасидаги муносабатларда 
чекловларсиз амалга оширилиши мумкин. Юридик шахслар 
иштирокидаги муносабатларда фақат қонун ҳужжатлари талабларига 
зид келмайдиган ҳолатлардагина бебадал (текин) битимлар тузилиши 
мумкин (ФК, 505-м.).
4. Икки тарафлама ва кўп тарафлама битимлар (шартномалар) 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling