Абстракт (мавҳум) битимлар гўёки битим асосидан узилиб
қолган ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирувчи битимлардир
(лот. abstrahere – узиш, ажратиш). Абстракт битимга мисол – вексел
бериш. Гап шундаки, вексел ёки вексел берувчининг ҳеч нарса
билан шартланмаган мажбуриятини тасдиқлайди (оддий вексел),
ёхуд векселда таклиф этилган ва ҳеч нарса билан шартланмаган
ва унда кўрсатилган миқдордаги пул маблағини векселда кўзда
тутилган муддат етиб келгач тўловчига тўлаб бериш (ўтказма вексел)
мажбуриятини тасдиқлайди. Векселдан вексел сақловчининг пул
маблағларини тўлаб берилишини талаб этиш ҳуқуқи қандай асосда
вужудга келганлиги кўринмайди. Унинг муомалага киришувчанлик
лаёқати худди шунга асослангандир.
6. Битим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларига хос алоҳида
хусусиятларга кўра битимларни фидуциар ва нофидуциар турга
ажратиш мумкин. Фидуциар битимлар (лот. fiducia – ишонч) – бу
тарафларнинг алоҳида шахсий ишонч муносабатларига асосланган
битимлардир. Тарафлар ўртасидаги муносабатларда ана шу
ишончнинг йўқотилиши тарафларнинг ҳар бирига битимни ижро
этишдан бош тортиш ҳуқуқини беради (масалан, топшириқ шартно-
масида топшириқ олган ҳам, худди шу каби топшириқ берувчи
ҳам исталган вақтда сабабларини кўрсатмасдан уни ижро этишни
рад қилиши мумкин). Тўлиқ ширкат иштирокчиси исталган вақтда
бошқа иштирокчиларнинг розилигисиз ширкатдан чиқиши мумкин,
бу эса таъсис шартномасидан эркин чиқиш маъносини билдиради.
Бундай битимлар камдан-кам бўлиб, асосан мол-мулк муомаласига
тегишлидир.
303
9-боб. Битимлар
103-модда. Бир тарафлама битимларни ҳуқуқий тартибга
солиш
Бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб
чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар билан
Do'stlaringiz bilan baham: |