105-модда. Битимларнинг шакли
Битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган)
шаклда тузилади.
Сукут сақлаш қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш-ироданинг
ифодаси ҳисобланади.
мазкур моддада битимларни амалга ошириш мумкин бўлган
шакллари рўйхати берилади. Бундай шаклларнинг ҳар бирига
нисбатан қўйиладиган талаб, шунингдек уларни алоҳида турдаги
битимлар учун қўллаш хусусиятлари бошқа нормалари, бошқа
қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан белгиланади.
Битим шакли, биринчидан битимни амалга оширувчи томонлар
манфаатларига хизмат қилади: у битим тузувчи шахсларнинг
ҳақиқий эрк-иродасини аниқлашга хизмат қилиши, ушбу эрк уни
изҳор этилишига мувофиқликни таъминлаши ва битим тузишга
тўсқинлик қилувчи сунъий, расмий тўсиқларни яратмаслиги лозим.
Иккинчидан, шакл битимнинг қонунийлиги устидан назорат
қилиш ва оммавий (масалан, фискал) манфаатларни ҳимоя қилиш
учун ишлатилади. шундан келиб чиққан ҳолда қонун тарафларга
битим шаклини танлаш имкониятини беради. шунинг учун битта
битимнинг ўзи оғзаки, ёзма ва ҳатто нотариал тасдиқланган шакл-
да амалга оширилиши мумкин. қонун белгиланган шакл дан
келиб чиққан ҳолда битимларнинг айрим турлари учун: оғзаки –
ёзма – нотариал тасдиқланган шаклларни ўрнатади.
306
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
106-модда. Битимнинг оғзаки шакли
Қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл
белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ
бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Шахснинг хатти-
ҳаракатидан унинг битим тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб
турган ҳолда ҳам бундай битим тузилган ҳисобланади.
Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш йўли
Do'stlaringiz bilan baham: |