Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


билан тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

билан тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб 
белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади.
Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган 
битимлар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, 
тарафларнинг келишувига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин.
1. Битимларнинг оғзаки шакли шунда-ки, тарафлар ўз хоҳиш-
ларини сўзлар билан (учрашувда, телефон орқали) ифода этадилар, шу 
сабабли улар бевосита қабул қилинади. Оғзаки шаклдаги битим ларни 
қўллаш соҳаси тўғрисидаги қоидани умумий кўриниш да қуйидагича 
таърифлаш мумкин: қонун ҳужжатлари ёки тарафлар нинг келишуви 
билан ёзма шакли белгиланмаган битим оғзаки тузилиши мумкин. 
(ФК 106-моддаси 1-қисми). Бу билан битим тузув чи субъектларга 
оғзаки ва ёзма шаклдан бирини танлаш ҳуқуқи берилган.
Тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган барча битимлар 
оғзаки тузилиши мумкин. Бунда битим тузиладиган сумма ҳисобга 
олинмайди. Бундай битимга мисол қилиб дўкондан товар харид 
қилишни кўрсатиш мумкин, бунда олиш ва тўлов бир пайтда амалга 
оширилади. мазкур ва унга ўхшаш ҳолатларда оғзаки шакл кифоя, 
чунки битимларни уларни тузиш пайтида бажариш уларнинг шу 
вақтдан бошлаб тугашини англатади.
Келтирилган қоидадан истисно мавжуд: тузилаётган вақтда бажа-
риладиган битимлар, агар улар учун нотариал шакл ўрнатилган ёки 
бундай битимларга нисбатан уларнинг оддий ёзма шакли бузилиши 
уларнинг бекор бўлишига олиб келиши белгиланган бўлса, оғзаки 
амалга оширилмайди. Фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 
ўн баробаридан ошмайдиган суммадаги битимлари оғзаки шаклда 
амалга оширилади. Бироқ қонунда кўзда тутилган ҳолларда ушбу 
битимлар учун ҳам ёзма шакл ўрнатилиши мумкин (ФК 108-модда 
2-банд).
2. қонунда оғзаки шаклда тузилишига рухсат этилган битимлар 
конклюдент ҳаракатлар, яъни шахснинг ўзини тутишидан битимни 


307
9-боб. Битимлар
тузиш истаги яққол кўринадиган ҳулқ-атвори орқали тузилиши 
мумкин. Битимларнинг катта қисми оғзаки шаклда тузилади. 
Тарафлар конклюдент ҳаракатларидан фақат бирон-бир шартларни 
келишиш зарурати бўлмаган ва қонун, шунингдек, битим моҳияти 
бундай тузиш шаклига йўл қўядиган ҳолларда фойдаланадилар. 
Бунга мисол қилиб савдо автоматлари орқали товарлар сотиб олиш 
ёки валюта айирбошлаш, банкоматлардан нақд пуллар олиш (ФК 
430-м.), амалда ҳаракатларни содир этиш йўли билан меросни қабул 
қилиш (ФК 1147-м.), бирон-бир турдаги товар билан дўкончада ёки 
бозорда савдо қилувчи майда савдогарлардан товарни доналаб сотиб 
олиш ва ҳ.к.лар киради.
қонунда кўзда тутилган ҳолларда, тарафлар ёзма шаклда 
расмийлаштиришни талаб қилувчи битимни тузишда муайян конк-
лю дент ҳаракатлардан фойдаланиши, масалан шартнома шарт-
лари қабул қилинганлигидан далолат берувчи (товарларни юклаб 
жўнатиш, хизматлар кўрсатиш ва бошқалар, яъни акцепт), ёки 
шартнома муддати узайтирилганда (ижара шартномаси муддати 
тугаганда ижарага олинган мулкдан фойдаланишни давом эттириш – 
ФК 553-м.) ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
3. Сукут сақлаш (ҳеч қандай ҳаракатларнинг содир этилмаслиги) 
кўпчилик ҳолларда сукут сақловчининг битим тузиш ниятини 
билиш имкониятини бермайди. шунинг учун фақат қонунда ёки 
тарафларнинг келишуви билан ўрнатилган ҳолларда эътиборга 
олиниши мумкин. Бунда сукут сақлашни шахснинг битим тузишга 
розилиги сифатида баҳолаш шартлари аниқ белгиланиши лозим. 
Бунга ФК 553-моддаси 4-қисми мисол бўла олади: агар мулк ижараси 
шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага 
олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса, ижарага берувчининг 
сукут сақлаши шартномани аввалги шартлар асосида номуайян 
муддатга қайтадан тузишга розилиги сифатида баҳоланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling