Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хизмат ва тижорат сири


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

98-модда. Хизмат ва тижорат сири
Фуқаролик қонун ҳужжатлари хизмат ёки тижорат сири бўлган 
ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги 
сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қимматига эга бўлган, қонун 
йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда 
ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган 
ҳолларда ҳимоя этади.
1. 98-модда хизмат ва тижорат сирлари аломатларини фуқаролик 
ҳуқуқининг объектлари сифатида талқин этади, шунингдек, унинг 
фуқаролик ҳуқуқларининг бир мунча кенгроқ объекти – ахборотнинг 
алоҳида тури сифатида ҳимоялашнинг асослари ва шаклларини кўзда 
тутади.
Ахборот «уларнинг тақдим этилиш шаклидан қатъий назар 
шахслар, предметлар, далиллар, воқеалар, ҳолатлар ва жараёнлар 
тўғрисидаги маълумотлар» дан иборат бўлади.
Тижорат ва хизмат сири фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 
учта белгига эга: тегишли ахборот учинчи шахсларга номаълум 
бўлиши, улардан қонуний асосда эркин баҳраманд бўлиш имкони 
йўқлиги, ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлаш учун чоралар 
кўрган бўлиши шарт.
Бундай ҳуқуқ эгаси қонунда ва бошқа ҳуқуқий ҳамда таъсис 
ҳуж жатларида назарда тутилган тартибда хизмат ва тижорат сирини 
ташкил этувчи маълумотлар доирасини белгилаб қўяди. Бундай 


279
8-боб. Номоддий неъматлар
рўйхатга ҳуқуқ эгасининг нуқтаи назаридан ўзи амалга ошираётган 
фаолият бўйича манфаатдорлик мавжуд бўлган маълумотлар 
кири тилиши мумкин. махфийликни сақлаш зарурати қонуний 
асосда келиб чиқиши ҳам мумкин. хусусан, ФКнинг 133- моддаси, 
4-қисмига биноан тижорат вакили ўзига берилган топшириқни 
бажариб бўлганидан кейин ҳам савдо битимлари тўғрисида 
ўзига маълум бўлган маълумотлар сир сақланишини таъминлаш 
шарт; 786-моддаси банклар зиммасига банк ҳисоб варағи, банк 
омонати, ҳисоб варақ бўйича операциялар ҳамда мижоз ҳақидаги 
маълумотларни сир сақлаш юклатилган.
2. Тегишли ахборотга оид сирга боғлиқ масалалар хусусан ЎзР 
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (1999) қонунида изчил тартибга 
солинган. Унда телефон сўзлашувларининг, телеграф ва бошқа электр 
ҳамда почта тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар қонун билан 
қўриқланиши назарда тутилган. Телекоммуникация тармоқлари 
орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги ахборот, шунингдек, 
бу жўнатмаларнинг ўзи фақат жўнатувчиларга ва жўнатма аталган 
шахсларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин. 
Телефон сўзлашувларини эшитиш, телекоммуникация хабарлари 
билан танишиш, улар тўғрисида маълумот олиш, шунингдек, 
сўзлашув ва ёзишмаларнинг махфийлигига оид чекловлар фақат 
қонунда назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда қўлланилишлиги 
алоҳида таъкидлаб ўтилган (қонуннинг 15-моддаси).
3. ФК, бошқа қонунлар ва ҳуқуқ ҳужжатларида юридик шахс 
тегишли органларга (солиқ, статистика идоралари ва б.) хабар 
қилиши ёки барчанинг диққат-эътиборига ҳавола этиши шарт 
бўлган маълумотлар доираси ҳам белгилаб қўйилган. масалан, 
ФКнинг 65-моддасида очиқ акциядорлик жамиятлари зиммасига 
ҳар йили йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар 
ҳисоб-варағини барчанинг танишиб чиқиши учун эълон қилиш 
мажбурияти юкланган. ФКнинг 55-модда, 1-қисмига мувофиқ, худди 
шу тарзда юридик шахснинг тугатилиши тўғрисидаги маълумотлар 
эълон қилиниши шарт, ФК 75-моддасига мувофиқ жамоат фондига 
ҳар йили ўз мол-мулкидан қандай фойдалангани ҳақида ҳисобот 
босиб чиқариш юклатилган ва ҳ.к. ФК қонун ёки бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга мувофиқ бошқа маълумотлар бундай доирага 
киритилиши мумкинлигини кўзда тутади. Банкротлик тўғрисидаги 
қонунда келгусида қарздорнинг мол-мулки сотилиши ҳақидаги 


280
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
маълумот, қарздорнинг банкрот деб эълон қилиниши тўғрисидаги 
қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши белгилаб 
қўйилган.
4. ФКда хизмат ва тижорат сирини ҳимоялаш Кодексда ва 
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда амалга оширилиши 
белгиланган. Бунда етказилган зарарни қоплаш назарда тутилган 
(ФК, 14-м.). Бундай мажбурият икки тоифа шахсларга юклатилиши 
мумкин. Бу меҳнат шартномаси ёки контрактига зид равишда хизмат 
ёки тижорат сирини ошкор этган ходим ёки жабрланувчи билан 
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари тузилиши натижасида тегишли 
маълумотлар бўйича ахборотга эга бўлиб қолган ҳар қандай бошқа 
шахслар (харидорлар, пудратчилар, ижарачилар, ҳўжалик ширкатлари 
ва жамиятларнинг иштирокчилари ва ҳ.к.) бўлиши мумкин. Булар-
нинг ҳар иккиси учун ҳам зарарни қоплаш мажбуриятининг вужудга 
келишига меҳнат шартномасида, контрактида ёки фуқаролик-
ҳуқуқий шартномада тегишли маълумотларни ошкор этмаслик 
мажбуриятининг юклатилгани сабаб бўлади. ходимларга нисбатан 
бундай маълумотларнинг йиғиндиси юридик шахс томонидан 
тузилган далолатномада, бошқа барча шахслар учун эса улар 
томонидан тузилаётган фуқаролик-ҳуқуқий шартномасида белгилаб 
қўйилиши мумкин.
Кўриб чиқилаётган ҳуқуқларни ҳимоялашнинг бошқа усулла-
ридан фойдаланилиши ҳам мумкин. Жумладан, нафақат меҳнат 
шартномасини, балки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг бекор 
қилиниши, зарур далиллар мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек, 
ҳимоялашнинг ФКнинг 11-моддасида кўрсатилган усуллар қўллани-
лишини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling