Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Битимларни нотариал тасдиқлаш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

110-модда. Битимларни нотариал тасдиқлаш
Битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси 
талаб ларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал 
ҳара катни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор 
шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга 
оширилади.


314
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:
1) қонунда кўрсатилган ҳолларда;
2) тарафлардан бирининг талаби бўйича.
Битимни нотариал тасдиқлаш қонунда кўзда тутилган ҳолларда 
ёки тарафлардан бирининг талабига кўра амалга оширилиши 
мумкин. қонун ҳужжатларида битимни нотариал шаклда тузиш 
зарурати тўғрисидаги кўрсатмалар кам учрайди ва қоидага кўра, 
энг муҳим мол-мулкка тегишли бўлади. масалан, қонунда ипотека 
тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш талаб қилинади 
(ФК 271-м. 3-қисм).
Битимнинг нотариал шаклига амал қилмаслик унинг ҳақиқий 
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий 
бўлмайди (ФК 112-м. 1-м.). шу билан бирга муайян ҳолатларда 
битимни нотариал тасдиқлаш мавжуд эмаслиги ҳолати суд қарори 
билан бартараф этилиши мумкин. Бунга, агар тарафлардан бири 
нотариал тасдиқлашни талаб қилувчи битимни тўлиқ ёки қисман 
бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал тасдиқлашдан 
бош тортса, рухсат этилади. Суд битимни бажарган тарафнинг 
талабига кўра уни ҳақиқий деб топиши мумкин. Бу ҳолда битимни 
кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди (ФК 112-м.
2-қисми). Бунда битимни нотариал тасдиқлашдан бош тортаётган 
тараф битимни тасдиқлаш кечиктирилганлиги туфайли етказилган 
зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим (ФК 112-м. 4-қисми).
111-модда. Битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling