315
9-боб. Битимлар
жуд лиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
маълумотларнинг
давлат (оммавий) томонидан ошкоралигини таъминлаш воситаси
ҳисобланади. шу муносабат билан
битимларни мажбурий давлат
рўйхатидан ўтказиш қонунда белгиланган ҳолларда бундай
битимларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлар фақат улар
давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тўла ҳажмда юзага келади.
Бундай ҳолларда битим ва унинг давлат рўйхатидан ўтказиш
мураккаб юридик таркибий элементлари ҳисобланади.
Амалдаги қонун ҳужжатларида мажбурий давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги қонун талаби бузилиши ҳолатлари
учун икки
турдаги оқибатлар белгиланган.
Биринчидан, ФК 112-моддаси 1-қисми нормасига мувофиқ қонун-
нинг битимни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмас-
лик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. хусусан, ФК
271-моддаси 5-қисмида ипотека (кўчмас мулк гарови) тўғрисидаги
шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қоидага риоя
қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Иккинчидан, агар битим тегишли шаклда тузилган бўлса, бироқ
иккинчи тараф уни рўйхатга ўтказишдан бош тортса, рўйхатга олиш
шарт бўлган ҳолларда суд битимни рўйхатга олиш тўғрисида қарор
чиқаришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда битим суд қарори асосида
рўйхатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: