Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

114-модда. Битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари 
тўғрисидаги умумий қоидалар
Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ 
бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб 
келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига 
битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани 
аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажа-


321
9-боб. Битимлар
рилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб 
бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг 
бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийма-
тини пул билан тўлаши шарт.
Битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг умумий ва махсус 
асослари ва худди шунингдек бундай деб тан олишнинг умумий ва 
махсус оқибатлари фарқланади. Сўз юритилаётган умумий асослар 
116-моддада мустаҳкамланган бўлиб, унда қонун ҳужжатларининг 
талабларига мувофиқ бўлмаган битимлар ҳақиқий эмас деб топила-
ди. Битимни ҳақиқий эмаслигининг умумий оқибатларини ФК 
114-моддаси 2-қисмига мувофиқ икки томонлама реституция, яъни, 
тарафларни улар битим тузишдан олдинги ҳолатга келтириш ташкил 
қилади.
Ҳақиқий бўлмаган битим тарафларини улар битим тузишдан 
олдинги ҳолатга келтириш учун қонун тарафларнинг ҳар бири учун 
бошқа тарафга битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариш 
мажбуриятини юклайди. Агар олинган нарсаларни асл ҳолида 
қайтариш мумкин бўлмаса, қийматни пул билан қоплаш лозим. 
Олинган нарсани асл ҳолида қайтариш мумкин бўлмаган ҳолларда 
(мулкдан фойдаланиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) қоплаш 
миқдори мазкур вазиятда юзага келган мулкдан фойдаланиш, ўхшаш 
ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳақи миқдоридан келиб 
чиққан ҳолда белгиланиши мумкин.
мулкни асл ҳолида қайтаришда унинг ҳолати ҳисобга олиниши 
лозим. Агар мулк шикастланган бўлса, нормал амортизация ҳисобга 
олинган ҳолда унинг ёмонлашиши қопланиши лозим. Агар мулкдан 
фойдаланган шахс мулкка унинг қиймати ошишига олиб келувчи 
ўзгартиришлар киритган бўлса, тегишли сумма мулк қайтарилаётган 
тараф томонидан берилиши лозим.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling