Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Янглишиш таъсирида тузилган битимнинг
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
- Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз
122-модда. Янглишиш таъсирида тузилган битимнинг
ҳақиқий эмаслиги Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас. Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти ҳатто янглишиш янглишган тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт. 1. Янглишиш деганда шахснинг тузилаётган битим элементлари тўғрисида нотўғри, хато, ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган тасаввурини тушуниш қабул қилинган. Бундай ҳолларда хоҳишнинг ташқи ифодаси унинг ҳақиқий мазмунига мувофиқ бўлмайди. Суратнинг асл, ҳақиқий деб ўйланган нусхасини сотиб олиш, товар тўлови сифатида қалбаки пулларни олиш, яшаш учун яроқсиз турар жойни сотиб олиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар битим бўйича натижа тарафнинг ҳақиқий истагига мувофиқ эмаслигидан далолат беради. 334 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР Бироқ янглишиш турли вазиятларга тегишли бўлиши мумкин. масалан, иштирокчи квартирани сотишнинг ҳақиқий мақсадлари (бошқа жойга кўчишни истамаслик, қўшнилар билан ёмон муносабатлар, қўшниларнинг ғайриижтимоий феъл-атвори, бино ёки ускунанинг квартирада яшовчи шахс учун ноқулайликлар туғдирувчи техник камчиликлари ва ҳ.к.) тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлиши мумкин. Айрим янглишишлар битимга, унинг шартларидан бирига тегишли, бошқалари эса тегишли эмас. қонунда шундай дейилади: янглишиш битим сабабларига нисбатан жиддий аҳамиятга эга эмас. масалан, корхона билан мебел етказиб бериш бўйича шартнома тузган тараф уни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилган, чунки тараф уни тузиш пайтида шартнома бўйича олинган мебел офисни жиҳозлаш учун ишлатилишини мўлжаллаган, бироқ ижарага берувчи ижара муддатини узайтирмаган ва тараф офиссиз қолган. Бироқ ушбу янглишиш мебел етказиб бериш шартномаси учун жиддий аҳамиятга эга эмас, чунки мазкур шартнома бўйича етказиб берувчи учун харидор битим тузаётганда нималарга таянгани аҳамиятсиз ҳисобланади. Битим ҳақиқий эмас, деб топилиши учун янглишиш битим тузиш пайтида мавжуд бўлиши ва битим учун жиддий аҳамиятга эга бўлиши лозим. «Янглишиш таъсирида тузилган» иборасини шундай тушуниш мумкинки, бундай янглишиш битимнинг усиз тузилиши мумкин бўлмаган шартига тегишли бўлганда мавжуд бўлади («янглишиш йўқ – битим йўқ» формуласи бўйича). Сурат нусха эканлиги, квартира яшаш учун яроқсизлигини ва ҳ.к. билганда харидор битимни амалга оширмаган бўлар эди. Янглишиш таъсирида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг асосий оқибати икки томонлама реституция ҳисобланади: тарафларининг ҳар бири битим бўйича олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. қонун чиқарувчи тарафлардан бирининг феъл-атвори билан боғлиқ таваккалчилик хавф тўғрисида гап бораётганлигини англаган ҳолда ушбу таваккалчилик бурчини тақсимлашнинг оқилона чораларини ўрнатади. Даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф, агар янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан содир бўлган бўлса, иккинчи тарафдан битим тузилиши сабабли 335 9-боб. Битимлар унга етказилган ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. қонун матнида айб шакли кўрсатилмаган. Бироқ иккинчи тараф атайлаб янглиштирган бўлса, битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос янглишиш эмас, балки ФК 123-моддасида кўзда тутилган алдаш бўлган бўлар эди. мазкур ҳолда гап эҳтиётсизлик, эътиборсизлик, бепарволик тўғрисида бормоқда. Агар иккинчи тарафнинг айби бўлмаса, янглишиш таъсирида битим тузган шахс иккинчи тарафга етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши лозим. Бу ҳолда битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг салбий оқибатлари янглишган томон зиммасига юкланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling