Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

121-модда. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна 
олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган 
фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий 
эмаслиги
Гарчи муомалага лаёқатли бўлсада, бироқ битим тузиш вақтида 
ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни 
бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим 
шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган 
манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа 
шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб 
топилиши мумкин.
Кейинчалик муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро 
томонидан тузилган битимни, агар битимни тузиш пайтида фуқаро 
ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаганлиги ёки уларни 
бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, унинг васийси қилган 
даъвога мувофиқ суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Агар битим ушбу модда асосида ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, 
ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган 
қоидалар қўлланилади.
Бундан ташқари, битим тузиш пайтида ўз ҳаракатларининг 
аҳамиятини тушуна олмаган ёки уларни бошқара олмаган тарафга 
иккинчи тараф, агар у ўзи билан битим тузган фуқаронинг бундай 
ҳолатда эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, қилинган 
ҳаражатларни, йўқотилган мол-мулкнинг ёки унга етказилган 
шикастнинг ҳақини тўлаши керак.
1. Битим ҳақиқийлигининг зарур шарти битимни тузувчи эрки 
иродасини билдириш тузувчининг хоҳишига мувофиқлигидир. 
шунинг учун фуқаро атрофдаги вазиятни англамаган, содир 
этган ҳаракатларининг оқибатини тушунма олмайдиган ва уларни 
бошқара олмайдиган ҳолатда тузган битимларни ҳақиқий деб 
ҳисоблаш мумкин эмас. Бундай ҳолатларнинг сабаблари турлича 
бўлиши мумкин: касаллик ва алкоголдан (наркотик) заҳарланишдан, 
бирор-бир ҳодиса ёки ҳаракатлар сабабли пайдо бўлган кучли 
руҳий ҳаяжон. шу сабабли шарҳланаётган модда, биринчидан 
ФК 119-моддасини тўлдиради. У вақтинча ёки барқарор руҳий 
касалликка учраган шахсларни, суд уларни муомалага лаёқатсиз деб 
топгунга ва ўз қарори билан келгусидаги бундай хатти-ҳаракатлар 
оқибатларидан ҳимоя қилгунга қадар, «хоҳиш эксцессларидан» 
муҳофаза қилиши лозим. Бундай қарор қонуний кучга кирган 


331
9-боб. Битимлар
пайтдан бошлаб ва у бекор қилинган пайтгача ушбу шахсларнинг ҳеч 
қандай битимлари, ҳатто уларнинг «тўла ақли расолиги» исботланса 
ҳам, ҳеч қандай юридик аҳамиятга эга бўлмайди. Иккинчидан, у ФК 
120-моддасига нисбатан ҳам ўхшаш функцияни бажаради. Кучли 
алкогол ёки наркотик мастлиги ҳолатида битим тузган шахс ва унинг 
оила аъзолари, спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни 
суиистеъмол қилувчи фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан 
чеклангангунга қадар мазкур модда ёрдамидан фойдаланишлари 
мумкин. Ниҳоят, учинчидан, қуйидаги модда такрорланувчи ушбу 
икки типик ҳолатга кирмайдиган, бироқ шахс ўз эҳтиётсизлиги, 
ўзига ортиқ даражада ишониши, бахтсиз ҳодиса натижасида ёки 
ҳатто бошқа шахсларнинг айбли ҳаракатлари туфайли тушиши 
мумкин бўлган барча вазиятларни қамраб олади. У бундай ҳолатга 
ўз организми имкониятларига ва унинг турли доривор воситаларга 
таъсирчанлигига ортиқча баҳо бериш, бошқа шахснинг психик 
(гипноз) ёки жисмоний (заҳарлаш) таъсири натижасида тушиши 
мумкин.
Бироқ, мураккаблик таснифлашда эмас, балки бундай ишлар 
бўйича исботлаш базасини таъминлашдадир. Айнан сўнгги гуруҳ-
даги ҳолатларда даъвогарга фуқаролик жараёнида далилларни 
таъминлаш жуда қийин, чунки процессуал мустаҳкамлаш деярли 
мумкин бўлмаган аниқ маълумотларни тўплаш ва ўрганишга 
тўғри келади: ахир суд шахснинг битимни тузиш пайтидаги 
руҳий ҳолатини баҳолаши лозим. Бунинг учун мураккаб эксперт 
баҳолашидан фойдаланиш, битим ҳодисасига шоҳид бўлган 
гувоҳларни сўроқ қилиш, касалликлар тарихини ўрганиш ва ҳ.к. ни 
амалга оширишга тўғри келади. Бундай ҳолларда суд учун одатда 
«муқобил тақдим этишларнинг номувофиқлиги», «айирбошлашнинг 
аниқ ноэквивалентлиги» мезонлари бўйича эмас, балки бошқа са-
баб ларга кўра: адашиш, алдаш, зўравонлик ва ҳ.к. туфайли ҳақи-
қий эмас деб топиш учун асос бўлувчи вазиятлар энг ишончли 
мезонлар ҳисобланади. Буларнинг барчаси бундай даъволарни 
фуқаролик суд жараёнида (унинг тез ўтиб кетиши ва тарафларнинг 
далиллар тўплашда ўз кучига ишониши билан) қаноатлантиришда 
кам истиқболли эканлигига сабаб бўлади. Фақат бу билан бирга 
иш бўйича бошқа шахснинг ҳолати эмас, балки битимни тузиш 
тартиби бузилганидан далолат берувчи янада салмоқли фактлар 
аниқлангандагина ишни ютиб чиқиш эҳтимоли пайдо бўлади. 


332
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
хусусан, гувоҳларнинг даъвогар битимни нотариал тасдиқлаш 
пайтида маст ҳолатда бўлганлигини тасдиқловчи кўрсатмалари судга 
бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос беради.
Ушбу битим низоли битим ҳисобланади. Уни ҳақиқий эмас деб 
топиш тўғрисидаги талаб бундай ҳолатда бўлган фуқаронинг ўзи, 
шунингдек битим тузиш оқибатида ҳуқуқлари бузилган бошқа 
шахс томонидан билдирилиши мумкин. Бошқа шахсларга эр-хотин, 
оиланинг бошқа аъзолари, шунингдек, ушбу шахснинг ворислари 
киради. Амалиётда ушбу асос бўйича мерос қолдирувчи томонидан 
у қандайдир касалликни бошидан кечирган даврда тузилган 
васиятномани низолашиш ҳолатлари учрайди. Бундай ишларда 
даъвогарнинг муваффақият қозониш имкониятлари кўпроқ, бироқ 
бундай ҳолларда ҳам касаллик, ҳатто руҳий хасталик мавжуд-
лигининг ўзи васиятнинг ҳақиқий эмас деб тан олинишини кафолат-
ламайди. Васият қилувчининг ўзи йўқ бўлган пайтда васият қилувчи 
васиятномани тузиш вақтида «алоҳида ҳолатда» бўлганлигини 
исботлаш зарур. Бундай ишларда ҳатто экспертлар ҳам қарама-қарши 
хулосаларни беришлари мумкин. Суд ишга доир барча вазиятларни, 
шу жумладан суд томонидан аниқланган барча фактларни ҳисобга 
олган ҳолда тузилган васиятнома васият қилувчининг ҳақиқий 
хоҳишига қанчалик мос келишига эътибор қаратиши лозим бўлади.
2. қонун руҳий касалликка учраган, бироқ ҳали муомалага 
лаёқатсиз деб топилмаган шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг 
алоҳида ҳолатини кўзда тутади. Унга ва бошқа манфаатдор 
шахсларга умумий асосда даъво билдириш мумкин, бундай натижага 
иккита жараён натижалари бўйича эришиш мумкин. Биринчи 
жараёнда шахс муомалага лаёқатсиз деб топилади. Суднинг шахсни 
муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги қарори асосида васий 
томонидан ушбу шахс томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас 
деб топиш ҳақидаги даъво билдирилади. Бу даъвогар муомалага 
лаёқатсиз шахснинг битимни тузиш пайтида руҳий ҳолатини 
исботлаш заруратидан озод қилинишини англатмайди. Бироқ энди у 
бундай ҳолатнинг сабабини исботлаши зарур эмас, чунки муомалага 
лаёқатсиз шахснинг содир этадиган ҳаракатларини англамаслиги 
ва уларни бошқара олмаслигига сабаб бўлган руҳий касалликнинг 
мавжудлиги биринчи ишда тасдиқланган. шу тариқа, муомалага 
лаёқатсиз шахс битимни тузиш пайтидаги шундай руҳий хасталик 


333
9-боб. Битимлар
ҳолатида бўлганлигини тасдиқлаш қолади холос, бу кўп ҳолларда 
битим ҳақиқий эмас деб топилиши учун етарли бўлади.
3. Битим кўриб чиқилаётган асос бўйича ҳақиқий эмас деб 
топилган ҳолда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган 
шахслар томонидан тузилган битимлар сингари оқибатларни – икки 
томонлама реституция, агар муомалага лаёқатли тараф битим тузган 
тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки билиши лозим 
бўлган бўлса, иккинчи тарафга у кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши 
юзага келади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling