Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Ишончноманинг шакли
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
135-модда. Ишончноманинг шакли
Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаш- тирилади. Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно. шарҳланаётган модда ишончноманинг оддий ёзма ва нотариал шаклларини белгилайди. Ишончнома бир томонлама битим ҳисобланади ва унга шу тур- даги битимлар учун, жумладан, битимларнинг шакли бўйича белгиланган умумий қоидалар қўлланади (Ўзбекистон Республикаси ФК 103, 107, 110-моддаларига шарҳлар). 1. Умумий қоидага кўра ишончнома фақат муомалага лаёқатли фуқаролар томонидан берилиши мумкин. 14 ёшга етмаган шахслар номидан, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб тан олинган фуқаролар номидан ишончномаларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васийлари амалга оширади (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 29, 30-моддалари). 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари, ҳомийларининг ёзма розилиги билан ишончномаларни бериши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 27-моддаси). Агар ишончнома вакилни вояга етмаган шахс мустақил ҳолда амалга оширишга ҳақли бўлган ҳаракатларни бажариш учун ваколатлайдиган бўлса, бундай розилик талаб этилмайди (Ўзбекистон Республикаси ФК 27-моддасининг 2-қисми). Юридик шахслар уларнинг фаолияти мақсадларига мувофиқ битимларни амалга ошириш учун ишончномаларни беришлари мум- кин, акс ҳолда уларнинг устидан Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 125- ва 134-моддаларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин. Агар ишончномада кўзда тутилган ҳаракатлар айни шу шахс- ларнинг бир турдаги манфаатларига оид бўлса, бир нечта шахс- ларнинг номидан ишончноманинг берилишига йўл қўйилади (масалан, бир нечта жавобгарга нисбатан даъво бўйича ишни юритиш учун ишончнома). 355 10-боб. Вакиллик ва ишончнома Ишончнома фақат ёзма шаклда амалга оширилади. Уни алоҳида ҳужжат, хат, телеграмма ва ҳоказолар шаклида тузиш мумкин. Бунда тегишли ҳужжатда уни ишончнома деб тан олиш учун зарур бўлган қуйидаги шартлар бўлиши керак: тузилиш санаси; бериладиган ваколатларнинг моҳияти; ваколат берувчининг ва вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи. Юридик шахснинг номидан бериладиган ишончномада унинг тўлиқ номи, манзили ва ишончномани имзолаган шахснинг лавозими кўрсатилади. Ишончнома нотариал шаклини талаб этадиган битимларни амалга ошириш учун берилганда (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 110-моддаси), у Адлия Вазирлиги томонидан 1997 йил 28 апрелда тасдиқланган № 33/1-сонли «Давлат ва хусусий нота- риуслари томо нидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тарти- би тўғ рисида»ги йўриқномасида кўзда тутилган тартибда нотариал тасдиқланади. Ишончноманинг нотариал тартибда тасдиқланишининг мажбу- рийлиги, шунингдек, махсус қонунларда кўзда тутилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги қонуни). Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling