Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. ваколатсиз вакиллик


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

132-модда. ваколатсиз вакиллик
вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган 
ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган 
шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг 
учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва 
бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога 
қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда 
ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади.


349
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг 
кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий 
битимга айлантиради.
1. Битимлар ва бошқа юридик ҳаракатлар бу ҳаракатларни 
амалга оширувчи шахслар учун ҳуқуқлар ва мажбуриятларни 
юзага келтиради (ФКнинг 8-моддаси). Битим асосида ҳаракатни 
амалга оширган шахсдан бошқа шахсда юридик оқибатлар юзага 
келиши учун махсус ҳуқуқ керак бўлади. Вакилликда бундай ҳуқуқ 
ваколатдан ташкил топади. шунинг учун ваколатсиз ёки ундан 
четлашган ҳолда амалга оширилган битим ваколат берувчи учун 
ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
қонун аввалдан вакиллик қилишни кейинчалик маъқуллаш 
билан алмаштиришга йўл қўяди. Бу ҳолда ваколат берувчи учун 
ҳуқуқий оқибатлар битимни ёки бошқа юридик ҳаракатни тузиш 
пайтидан бошлаб юзага келади, яъни орқага қайтиш кучига эга 
бўлади. Юридик шахснинг номидан амалга оширилган битимни 
маъқуллаш, қайси шаклда қилинган бўлмасин қонуннинг талабига 
мувофиқ тегишли ваколатларга эга бўлган орган ёки шахсдан келиб 
чиқиши лозим.
2. Битим номидан ва манфаатини кўзлаб амалга оширилган 
шахснинг ваколатисиз ёки ваколатидан ошиб кетган ҳолда улар 
билан битим тузган шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш 
мақсадида қонунда ваколат берувчи кейинчалик ушбу битимни 
тўғридан-тўғри маъқуллаши шарти билан мазкур битим уни амалга 
оширган шахснинг номидан ва унинг манфаатида тузилган ҳамда 
ҳақиқий деб ҳисобланиши кўзда тутилган.
Кейинги маъқуллаш исталган шаклда амалга оширилиши 
мумкин. хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида 
кўриб чиқилган ишларнинг бирида корхона брокерлик фирмаси 
билан шартномада белгиланган нарх бўйича биржада маҳсулот сотиб 
олиш юзасидан топшириқ шартномасини тузган. Брокерлик фирмаси 
корхона номидан олди-сотди шартномасини тузиш пайтида маҳсулот 
ҳақини қимматроқ нархда тўлашга рози бўлган. маҳсулотнинг 
нусха сини олганидан кейин мижоз шартномада аввалдан белгилан-
гани каби маҳсулот ҳақини олдиндан тўлаган. Кейинчалик ушбу 
шароитларда шартнома ҳақиқий деб ҳисобланиши мумкинми
деб юзага келган низо юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий 


350
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
хўжалик суди харидорнинг бутун маҳсулот партияси ҳақини тўлаш 
юзасидан ҳаракатлари ваколатларидан ташқари тузилган битимни 
маъқуллаш деб баҳоланиши лозим, деб тан олди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling