Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-боб. вАКИЛЛИК вА ИШОНЧНОмА


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

10-боб. вАКИЛЛИК вА ИШОНЧНОмА
129-модда. вакиллик
Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат 
органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) 
томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим 
ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган 
битимни, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа битим ларни 
вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан 
ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам 
битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар 
бундан мустасно.
1. вакиллик – вакилни ваколат берувчи шахс билан боғлайдиган 
ҳуқуқий муносабатдир. Вакилликнинг мақсади вакил томонидан 
битимни – қонуний юридик ҳаракатни амалга оширишдир.
Вакил бошқа шахс – ваколат берувчининг номидан иш юритади 
(129-модданинг 1-қисми). Бунинг маъноси шуки, вакилнинг ҳара-
катлари ваколат берувчида фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбу рият-
ларини дарҳол туғдиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Ушбу 
оқибатлар вакил учун фақат у ўзига берилган ваколатлар дои-
расида ҳаракатларни амалга оширганда юзага келиши мумкин. Бу 
ваколатларнинг асоси бўлиб ишончнома (ФКнинг 134–144-модда-
ларига қаранг), қонун (масалан, ФКнинг 29-моддасига асосан 14 
ёшгача бўлган вояга етмаганлар учун ота-оналари, фарзандликка 
олувчилари ва васийлари, ФКнинг 30-моддасига асосан муомалага 
лаёқатсиз фуқаролар номидан эса васийлари битим тузишлари 
мумкин), шунга ваколатланган давлат органи ёки фуқароларнинг 
ўз-ўзини бошқариш органининг ҳужжати (масалан, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат мулк қўмитасига маълум шахсларга шартнома 
асосида акциядорлик жамиятининг директорлари кенгашида дав-
лат манфаатларини ифода этишни топшириш ҳуқуқи берилган) 
хизмат қилиши мумкин. ФКнинг 32-моддасига асосан васийликка 
олинганларнинг вакиллари бўлган васийлар ҳомийлик ва васийлик 
бўлими томонидан тайинланади.
2. Вакил унга берилган ваколатлар доирасида иш юритади. 
Ваколат бевосита ваколат берувчининг ўзга номидан чиқиш ҳуқу-
қи дан иборат. Бу бошқа шахс номидан чиқиш ҳуқуқларининг 


346
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ҳаж ми вакилнинг ваколат берувчидан олган ваколатлари билан 
белгиланишини билдиради. Вакилнинг ваколатлари бўлмаганда 
унинг ваколат берувчи учун амалга оширган битими тузилмаган 
бўлади. Ваколат берувчи томонидан тузилган битим унинг 
ваколатлари, жумладан ишончномасида белгиланган ваколатлари 
доирасига кирган, лекин ваколат берувчининг учинчи шахс билан 
аввалдан келишувига зид бўлган ҳолатларда бошқача оқибат юзага 
келади. масалан, фирманинг учинчи шахс билан шартномасида 
унинг филиалининг раҳбари юридик шахснинг номидан фақат 
кўчар мулкни сотиш ҳуқуқига эга бўлиши кўзда тутилган. Бу 
ҳолда, филиал раҳбарининг ишончномасида унинг томонидан 
юридик шахснинг номидан ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш 
имконияти кўрсатилиши мумкин бўлса ҳам, филиал номидан бино 
сотилиши юзасидан битим 126-моддага биноан ҳақиқий эмас деб тан 
олинади (барча келиб чиқадиган оқибатлари билан), чунки учинчи 
шахс тегишли чекловлар тўғрисида билган (учинчи шахс мавжуд 
чекловлар тўғрисида билиши лозим бўлган ҳолатда ҳам худди 
шундай оқибатлар юзага келади).
Вакил, ўзганинг номидан ва ўзганинг манфаатида иш юритиб, 
барибир ўз иродасини билдиради. Чунки айнан унинг ваколат 
билан берилган ҳуқуқларни амалга ошириш юзасидан амалдаги 
ҳаракатлари маълум натижаларга олиб келади.
Ваколатларнинг мавжудлиги вакилликнинг зарурий шартидир. 
шу туфайли вакиллик тегишли ваколатларсиз вакилликка хос 
бўлган оқибатларга олиб кела олмайди, яъни бир шахс-вакилнинг 
ҳаракатлари билан номидан битим тузилган шахснинг ҳуқуқлари 
ва мажбуриятларини юзага келтира олмайди, деган қоида умумий 
ҳисобланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling