344
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган битим у ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас, ёхуд низоли битим эканлигидан қатъий назар тузилган
пайтидан бошлаб шундай деб тан олинади. Агар ҳақиқий бўлмаган
битимни ижро этиш учун бирор-бир ҳаракатлар амалга оширилган
бўлса, улар ноқонуний деб топилади ва
тарафлар битим тузишгача
бўлган ҳолатга қайтарилиши лозим.
қонун низоли битимни, агар бу унинг мазмуни ва суд қарори
бўйича келиб чиқса, келажак вақт учун бекор қилиш
имкониятини
кўзда тутади. Бундай ҳолда ушбу битимни ижро этиш учун амалга
оширилган ҳаракатлар кўрсатилган вақтгача ҳақиқий
эмас деб
топилади.
128-модда. Битимнинг бир қисми ҳақиқий эмаслигининг
оқибатлари
Битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий
саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин
қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий санал-
маслигига сабаб бўлмайди.
қатор ҳолларда ФКда кўрсатилган талабларга битимнинг фақат
бир қисми, яъни унинг алоҳида
шартлари, ижро этиш жойи, вақти
ва ҳ.к. тўғрисидаги шартлар зид келиши мумкин. Ушбу ҳолат учун
ФК (128-м.)
умумий презумпцияга эга, унга кўра битимнинг бир
қисми ҳақиқий саналмаслиги битимни умуман ҳақиқий деб топишга
тўсқинлик қилмайди. Ушбу маънода битимнинг бир қисми ҳақиқий
эмаслигини «тузатиш мумкин». Бироқ бунда шуни кўзда
тутиш
лозимки, барча ҳолатларда бундай «тузатиш» фақат битимдан
ҳақиқий бўлмаган
шартни алмаштириш эмас, балки чиқариш
йўли билан амалга оширилиши мумкин. масъулияти чекланган
жамиятни тузиш тўғрисидаги таъсис шартномаси қисман,
масалан
таъсисчи устав сармоясига ўзига тегишли бўлмаган мулкни киритган
ҳолда, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар бу жамият давлат
рўйхатига олингандан сўнг содир бўлса, суд жамиятни юридик шахс
сифатида сақлаб қолиш ва айни пайтда қонунни бузган таъсисчини
жамиятдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Бироқ битим ушбу ҳақиқий бўлмаган шартсиз ҳам
тузилиши
мумкинлигини тахмин қилиш учун асос бўлмаса, фақат битта
вариант – бутун битимни ҳақиқий эмас деб тан олиш қолади.
345
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
Do'stlaringiz bilan baham: