Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

134-модда. Ишончнома
Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишонч-
ли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган 
ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига 
ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
юридик шахс номидан, шунингдек, юридик шахсга ҳам ишончнома 
фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият 
мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши 
мумкин.
1. Ишончнома ўзининг юридик моҳиятига кўра бир томонлама 
битим бўлгани учун унинг ҳақиқийлиги ҳамда амал қилиши учун 
ваколат берувчининг (ишонч билдирувчининг) қонунга мувофиқ 
иродаси билдирилиши етарли. Ишонч билдирувчи иродасининг 
мазмуни унинг ўз вакилини ўз номидан ва манфаатини кўзлаб бир 
ёки бир нечта битимни ёхуд бошқа юридик ҳаракатни содир этиш 
учун ваколат бериш истагидан далолат бериши лозим.
Одатда, ваколат берувчи учун ишончнома вакилга берилади, ле-
кин ишончнома бир томонлама битим бўлиб, вакилликнинг юза-
га келиши ва амалга оширилиши учун вакилнинг розилиги талаб 
этилмаслиги туфайли, ваколат берувчи ишончномани унинг иш-
ти рокида битим тузиладиган ёки вакил ваколат берувчи учун 
ҳаракатларни унга нисбатан амалга оширадиган учинчи шахснинг 
бевосита ўзига бериши мумкин.
Ишончнома бу учинчи шахсларнинг олдида нафақат ваколат 
мавжудлигини, балки унинг мазмунини, шунингдек, ишончноманинг 
амал қилиш муддатини ҳам тасдиқлайдиган ҳужжатдир. 
Ишончноманинг реквизитларига қуйидагилар киради: ҳужжат номи 
«ишончнома», берилган жойи ва санаси, ваколат берувчининг ва 
вакилнинг тўлиқ номи, ваколатнинг мазмуни, ваколат берувчининг 
имзоси.
Ишончноманинг мазмунига қараб, уларнинг учта тури фарқ-
ланади. Бир марталик ишончнома, масалан, уйни сотиб олиш, 
стипендияни олиш каби битта маълум ҳаракатни амалга ошириш 
учун берилади. махсус ишончнома вакилни ишонч билдирувчи 
учун бир қанча турдаги ҳаракатларни, асосан, маълум вақт даво-
мида амалга оширишга ваколат беради. Бундай ишончнома бир 
вақтда ёки маълум муддатларда ҳар хил ҳудудларда бир турдаги 


353
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
маҳсулотларни сотиб олиш учун берилиши мумкин. Бош ишончнома 
(ваколатнома) вакилни ишонч билдирувчининг бутун ҳуқуқлари 
ҳажми юзасидан битимларни ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш 
учун ваколатлайди. Бундай ишончнома, одатда, юридик шахснинг 
ваколатхоналарига берилади, у тижорат вакилига, устидан патронаж 
шаклида васийлик ўрнатилган фуқаронинг вакилига, ишончли 
бошқарувда берилиши мумкин.
2. Ишончнома маълум тарзда расмийлаштирилиши лозим. У 
алоҳида ҳужжат тарзида бўлиши ёки ваколат берувчининг ва вакил-
нинг ички муносабатларини белгилайдиган шартномага киритилиши 
мумкин.
Ишончнома доимо ёзма шаклда бўлиши, қонунда кўрса тилган 
ҳолларда эса нотариал тасдиқланиши ёки шарҳланаётган моддада 
тўғридан-тўғри айтиб ўтилган ташкилотлар ва шахслар томонидан 
тасдиқланиши талаб этилади.
Ҳам фуқаро, ҳам юридик шахс томонидан бериладиган ишонч-
номада ишонч билдирувчининг имзоси бўлиши лозим. Юри-
дик шахснинг номидан ишончномани унинг раҳбари ёки таъсис 
ҳужжатлари билан шунга ваколатланган бошқа шахс имзолайди. 
шунингдек, бундай ишончномадаги имзони ташкилотнинг муҳри 
билан тасдиқлаш лозим.
Давлат мулкига асосланган юридик шахс пул ва бошқа моддий 
бойликларни олиш ёки бериш учун ишончномани берадиган 
ҳолларда ишончномадаги имзога оид ўзига хос қоидалар амал 
қилади. Бундай ҳолларда иккинчи имзо, яъни ишонч билдирувчи 
ташкилотнинг бош ёки катта ҳисобчисининг имзоси керак бўлади.
3. шарҳланаётган модданинг 2-қисми юридик шахс томонидан 
ишончнома бўйича битимларни амалга оширганда унинг Уставида 
кўзда тутилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга амал қилиш лозимлиги 
ҳақидаги қоидани белгилайди, улар юридик шахснинг уставида 
кўрсатилган унинг махсус ҳуқуқ лаёқатига ва фаолият мақсадларига 
мос келиши лозим.
Белгиланган қоида ишонч билдирувчига ишончли вакилга унинг 
ўзи амалга ошириши рухсат этилмаган битимларни амалга ошириш 
учун ишончнома беришни тақиқлайди.


354
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling