Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишончноманинг бекор бўлганлиги ҳақида


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

142-модда. Ишончноманинг бекор бўлганлиги ҳақида 
шахсларга хабар бериш
Ишончнома берган шахс унинг бекор бўлганлиги ҳақида ишонч-
нома олган шахсни, шунингдек, ишончнома қаратилган ўзига маълум 
учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши шарт. Ишончнома ушбу 
Кодекс 141-моддаси биринчи қисмининг 4–7-бандларида назарда 
тутилган асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома бер-
ган шахснинг ҳуқуқий ворислари зиммасига ҳам шундай вазифа 
юклатилади.


365
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
Ваколат берувчи берилган ишончномани бекор қилган ҳолда, 
бу ҳақда ўз вакилига, шунингдек, ишончнома уларнинг олдида 
вакиллик қилиш учун мўлжалланган, ўзига маълум бўлган учинчи 
шахсларга билдириши лозим. Ишончнома Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 141-моддаси 1-қисмининг 4, 6-бандларида назарда тутилган 
асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома берган 
шахснинг ҳуқуқий ворислари (қайта ташкил этилган юридик 
шахснинг ҳуқуқий ворислари, вафот этган фуқаронинг меросхўрлари, 
шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб тан олинган шахснинг васий-
сига, муомалага лаёқати чекланган шахснинг ҳомийси, бедарак 
йўқолган шахснинг мулкини бошқарувчи) зиммасига ҳам шундай 
вазифа юклатилади.
Ишониб топширувчи ёки унинг ҳуқуқий ворислари томонидан 
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 142-моддаси 1-қисмида таъриф-
ланган мажбуриятларини бажармаслиги бундай бажармаслик оқиба-
тида ишониб топширилган шахсда ёки учинчи шахсларда юзага 
келиши мумкин бўлган зарарлар учун жавобгар бўлишига олиб келади.
шарҳланаётган моддада кўзда тутилган қоидаларга риоя 
этмаслик ваколат берувчини (ҳуқуқий ворисларни) ишончноманинг 
белгиланган муддатларда бекор этилишига асосланиш ва оқибатида 
ишончноманинг бекор бўлишидан кейин амалга оширилган битим-
ларнинг оқибатларини бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқидан 
маҳрум этади. Ваколат берувчининг (ҳуқуқий вориснинг), вакил 
ишончноманинг бекор бўлиши тўғрисида хабарномасиз ҳам билган 
ёки билиши лозим бўлган эди, деган важлари суд томонидан 
процессуал тартибда кўриб чиқилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling