Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишончноманинг муддати


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

139-модда. Ишончноманинг муддати
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар 
ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб 
бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан 
ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал 
қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан 
бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми ишончноманинг макси-
мал амал қилиш муддатини белгилайди (3 йил). Агар ишончно-
мада белгиланган муддат уч йилдан ортиқ бўлса, бу унинг ҳақиқий 
эмаслигига олиб келмайди. Ишончнома бу ҳолда уч йилга берилган 
деб ҳисобланади. Бу ерда аслида битимнинг бир қисми ҳақиқий 
эмаслиги мавжуд бўлади (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 28-
моддаси). Бу қисм ишончномада кўрсатилган амал қилиш муддати 
уч йилдан ортиқ бўлган муддатга алоҳида ишончноманинг 
берилишидан иборат. Битимнинг қолган қисми, яъни уч йил 
муддатга берилган ишончнома амал қилиш муддати давом этади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 139-моддаси 2-қис мидаги ҳар 
қандай ишончнома уч йилдан ошмаган амал қилиш муддатига эга 
бўлиши лозим, деган қоида умумий қоидадан истис но бўлиб, чет 
элда ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончномаларга 
нисбатан амал қилмайди. Агар нотариал тасдиқ ланган ишончнома 
чет элда ҳаракатларни амалга ошириш ва амал қилиш муддати 


360
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бўлмаса, у ҳолда унга ишончномани берган шахс уни бекор 
қилмагунча уни ўз кучини сақлаб олган деб ҳисобланиши лозим.
Чет элда ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган 
ишончнома нафақат унинг ишонч билдирувчи томонидан бекор 
қилиниши оқибатида, балки Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 
141-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган ишончнома бекор бўлишини 
бошқа асослари мавжуд бўлганда ҳам тугатилади (ишончноманинг 
муддати бундан истисно). хусусан, чет элда ҳаракатларни амалга 
ошириш учун берилган ишончноманинг амал қилиши Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 141-моддаси 3, 4, 5, 6, 7-бандлари асосида 
ишончнома берилган шахснинг рад этиши туфайли; ишончнома 
унинг номидан берилган юридик шахснинг фаолияти тугатилиши 
туфайли; ишончнома унинг номига берилган юридик шахснинг 
фаолияти тугатилиши туфайли; ишончномани берган фуқарони 
муомалага лаёқатсиз, муомалага чекланган лаёқатли, бедарак 
йўқолган деб тан олиш туфайли ёки унинг вафоти туфайли; 
ишончнома берилган фуқарони муомалага лаёқатсиз, муомалага 
чекланган лаёқатли, бедарак йўқолган деб тан олиш туфайли ёки 
унинг вафоти туфайли тугатилиши мумкин.
Ишончноманинг берилган санаси бўлмагани туфайли уни ҳақи-
қий эмас деб тан олиш ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига 
кўра ва суднинг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 113-моддаси 3-қисмидаги умумий қоидаларга асосан амалга 
оширилади.
2. Вакиллик муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли 
ишончноманинг ҳақиқий эмаслиги нафақат ваколат берувчи ва вакил 
ўртасидаги муносабатлар, балки вакилнинг ҳаракати натижаси
яъни битим ёки ваколат берувчи ҳамда учинчи шахс ўртасидаги 
муносабатларни юзага келтирган, ўзгартирган ёки бекор қилган 
бошқа ҳуқуқий ҳаракат, содир этилган пайтидан бошлаб, ҳақиқий 
эмас деб тан олинишига олиб келади.
Ҳақиқий бўлмаган ишончноманинг юридик оқибати нафақат 
ваколат берувчи ва вакил олган, балки ваколат берувчига нисбатан 
учинчи шахс олган барча нарсаларни қайтариш бўлади. Бунда 
олинган нарсалар мол-мулкдан фойдаланишда, ишларни бажариш 
ёки хизматларни тақдим этишда ифодаланган ҳолларда, яъни 
олинганларни натурал ҳолда қайтариш мумкин бўлмаганда, унинг 
қиймати пулда қоплаб берилиши лозим.


361
10-боб. Вакиллик ва ишончнома

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling