Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши
Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши;
2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши;
3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши;
4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг 
тўхтатилиши;
5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхта-
тилиши;
6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала 
лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг 
вафот этиши;
7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага 
лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг 
вафот этиши.
Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор 
қилиши, ишончнома берилган шахс эса – ундан воз кечиши мумкин. Бу 
ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа 
шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.
1. Ишончнома ўзи берилган муддат тугаши оқибатида бекор 
қилинади. муайян ҳаракатларни бажариш учун ваколатлайдиган 
ишончнома, агар улар ҳақиқатда бажарилган бўлса, бекор бўлади.
Вакиллик муносабатларининг ўзига хос, шахсий ишончга 
асосланган хусусияти ишончномани берган шахснинг уни бекор 


363
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
қилиш ҳуқуқини, ишончнома берилган шахсда эса ундан воз кечиш 
ҳуқуқини кўзда тутади. Бошқа шахсга ишониб топширилган шахс 
томонидан ишончноманинг бекор бўлиши тўғрисида хабарнома 
олингунча, ишончнома ишониб топширилган бошқа шахснинг 
ҳаракатлари инсофлилиги туфайли ҳам ишониб топширилган бошқа 
шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари учун, ҳам учинчи шахслар учун 
ўз кучини сақлаб қолади. Яъни ишончноманинг амал қилиши уни 
бекор қилиш ёки рад этиш пайтидан эмас, бошқа томонга бу ҳақда 
маълум бўлган санадан бошлаб бекор бўлади.
2. Ишончнома вакиллик муносабатларининг иштирокчиларидан 
бирининг мавжудлиги ҳолати тугаши муносабати билан ҳам ўз 
кучини йўқотади. Бунда фуқаронинг вафоти ва юридик шахснинг 
тугатилиши (унинг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши) назарда 
тутилмоқда. Фуқаронинг вафоти билан (уни вафот этган деб эълон 
қилиш билан) вакиллик автоматик равишда тугайди, яъни унинг 
номидан юридик ҳаракатлар амалга оширилиши лозим бўлган 
ваколатли шахс ёки субъект бўлмай қолади. шахсни бедарак 
йўқолган деб тан олиш ҳолатида ҳам ушбу қоида амал қилади 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 33, 34-моддаларига шарҳни 
қаранг). Юридик шахснинг тугатилишига келсак, баъзи ҳолларда бу 
шахснинг берган ёки олган ишончномаси ўз кучини сақлаб қолиши 
мумкин. Бу ерда бошқа юридик шахснинг ажратиб чиқарилиши йўли 
билан қайта ташкил этиш ҳолатлари ҳақида гап боради (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 49-моддаси). Агар қайта ташкил этиш 
вакиллик вазифаларини амалга ошириш имконига таъсир этмаса ёки 
маълум фаолиятининг зарурати сақланиб қолган бўлса, ишончнома 
бекор бўлмаслиги ҳам мумкин.
Ишончномани берган ёки у билан ваколатланган фуқарони 
муомалага лаёқатсиз деб тан олиш унинг бекор бўлишига олиб 
келади, чунки бундай фуқаро ҳам ўз номидан, ҳам бошқа шахслар-
нинг номидан юридик ҳаракатларни мустақил амалга ошириш 
қобилиятидан маҳрум бўлади (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 
30-моддасига шарҳни қаранг). Кейинчалик муомалага лаёқатсиз деб 
тан олинган шахс томонидан берилган ишончнома, агар уни амалга 
ошириш пайтида фуқаро ўз ҳаракатларининг маъносини тушуна 
олмаган ва уларни бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, низоли 
бўлиши мумкин ва суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 
121-моддаси тартибида ҳақиқий эмас деб тан олиниши мумкин.


364
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Вакилнинг ёки ваколат берувчининг муомалага лаёқатининг 
чекланиши ишончноманинг бекор бўлишига олиб келади. Бундай 
шахс томонидан майда маиший битимлардан ташқари битимларни 
ўз номидан ёки бошқа шахслар номидан амалга ошириш фақат 
васийнинг номидан мумкин бўлади (Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 31-моддасига шарҳнинг қаранг). Агар ҳомий муомалага 
лаёқати чекланган шахснинг иштирокида вакиллик муносабатларини 
сақлаб қолишга розилик берган бўлса, унинг амал қилиши сақланиб 
қолиши ҳам мумкин.
3. Ишончноманинг бекор қилиниши ҳақида хабардор қилинган 
ёки ишончноманинг бошқа бирор-бир асосларга кўра тугатилиши 
тўғрисида билган учинчи шахслар ишониб топширилган бошқа шахс 
билан битимларни амалга оширишга ҳақли эмас. Акс ҳолда ишониб 
топширилган бошқа шахс ёки уни ҳуқуқий ворислари бундай 
битимларнинг натижаларини қабул қилмасликка ва етказилган 
зарарларни ундиришни талаб қилишга ҳақли бўлади. Ишончнома 
ишониб топширилган бошқа шахс ишончноманинг тугатилиши 
тўғрисида хабарномани олиб, унинг асосида битимларни амалга 
оширишни давом этган ҳолатларда ҳам худди шундай оқибатлар 
юзага келади.
шарҳланаётган модданинг 1-қисмида санаб ўтилган асослардан 
бири бўйича ишончноманинг бекор бўлиши бошқа шахсга ишониб 
топшириш тартибида берилган ишончноманинг амал қилишини 
тўхтатади.
Ишончномани бекор қилиш ва ундан воз кечиш бир томонлама 
битимлар ҳисобланади ва демак вакилнинг ёки ваколат берувчининг 
розилигини талаб этмайди. Бу ҳуқуқлардан воз кечиш ҳақиқий 
бўлмаган битим ҳисобланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling