Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

170-модда. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк 
ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар
Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга 
ашёвий ҳуқуқлар ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар билан тартибга 
солинади.
1. Табиий ресурслар одам фойдаланиши учун ишлатиладиган ёки 
потенциал фойдали бўлган жонли ва жонсиз табиат объектларининг 
мажмуидир. Табиий ресурслар қаторига ер, ер ости бойликлари
ўрмонлар, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси киради.
Ер ва бошқа табиий ресурслар (ер ости бойликлари, сув, 
ўрмонлар) Ўзбекистон Республикаси иқтисодий мустақиллигининг 
асосидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, 
ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси 
ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликлардир, улардан 
оқилона фойдаланилади ва улар давлат томонидан қўриқланади.


419
13-боб. Умумий қоидалар
2. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва 
ўзга ашёвий ҳуқуқлар ФК, Ер кодекси (ЕК) ва ер ости бойликлари, 
ўрмонлар, сув ва сувдан фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси 
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга 
солинади.
ФК 214-моддаси билан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик 
ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар республика 
мулки эканлиги белгиланган. Умумий қоидага кўра, мазкур табиий 
ресурсларга нисбатан мутлоқ давлат мулки ўрнатилган бўлиб, улар 
фуқаролар ва юридик шахслар мулкига ўтказилмайди. Лекин шу 
билан бирга, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда, табиий 
ресурслар хусусий шахсларга фойдаланиш ва эгалик қилиш учун, 
баъзида эса мулк сифатида тақдим қилиниши мумкин (масалан, 
ер майдонлари). Табиий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси 
Олий мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар 
тасарруф қиладилар.
3. Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқларга доир 
масалалар Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси билан тартибга 
солинади. мулк ҳуқуқининг ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар объекти 
сифатида ер унинг сирти, тупроқ қопламасини англатади. Ер давлат 
мулки умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, 
у давлат томонидан қўриқланади ҳамда олди-сотди қилинмайди, 
айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон 
Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно 
(ЕК 16-моддаси).
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер майдонларига бўлган 
ҳуқуқи ҳақида ФК 188-моддасига берилган шарҳларга қаранг.
Жисмоний шахслар ерга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий 
фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва 
мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин. 
Юридик шахслар доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, 
муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи 
асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин.
Ер майдонига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий (муддатсиз) фойдаланиш ҳуқуқи, 
доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи, давлат мулки бўлган 
ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини ифодалайди.


420
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик 
қилиш ҳуқуқи асосида фақат Ўзбекистон Республикасининг 
фуқароларига, деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой 
қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун, жамоа боғдорчилиги 
ва узумчилиги юритиш учун берилади ҳамда ер участкасига мерос 
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига бўлган 
Давлат далолатномаси билан тасдиқланади. Ерга доир қонун 
ҳужжатлари, ер майдонларидан фойдаланиш мақсадларидан келиб 
чиқиб, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тақдим қилинадиган 
ерларнинг аниқ ўлчамларини белгилайди. масалан, шаҳарлар ва 
посёлкаларда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги 
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерлар 
таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб турган 
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш 
ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
ҳар бир оилага 0,06 гектаргача, якка тартибда уй-жой қуриш учун 
0,04 гектаргача доирада ер участкалари берилади.
Умрбод эгалик қилиш учун берилган ер участкалари хусусий-
лаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти 
бўлиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос қилиб қолди риладиган 
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кредитлар олиш учун гаровга бериш 
мумкин (ЎР «Ипотека тўғрисидаги» қонуннинг 6-моддаси).
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, ер майдонлари 
қишлоқ ва ўрмон хўжаликларини юритиш учун доимий эгаликка 
берилади. қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса бошқа 
мақсадлар учун ҳам берилиши мумкин.
Ўзлари фойдаланмаётган ерларни туман ва шаҳар ҳокимларининг 
қарорига биноан белгиланган тартибда ва шартларда юридик ва 
жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга берадилар.
Доимий ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер майдон-
лари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, саноат, транс порт
ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотларига, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, 
халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга чет эллик юридик ва 
жисмоний шахсларга берилади.
Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли – уч 
йилгача ва узоқ муддатли – уч йилдан ўн йилгача бўлиши мумкин. 


421
13-боб. Умумий қоидалар
Ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар тегишлича 
қисқа муддатли ёки узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш 
муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкин. Ер 
участкаларидан вақтинча фойдаланиш муддатларини узайтириш шу 
участкаларни берган органлар томонидан амалга оширилади. Яйлов 
чорвачилиги учун ер участкалари қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларига йигирма беш йилгача муддатга 
берилиши мумкин (ЕК 20-моддаси).
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (серви-
тут) ҳуқуқи ҳақида батафсил маълумотлар бўйича ЎзР ФК 173-
моддасига бериган шарҳларга қаранг.
Эгалик қилишга, фойдаланишга ижарага берилган ёки бошқа 
асосларга биноан олинган ер участкаси, Ер кодексининг 29-
моддасига мувофиқ, турли тақиқлар, шартлар ёки мажбуриятлар 
билан таъминланиши мумкин (масалан, сотиш ёки ўзгача тарзда 
бошқаларга ўтказишни тақиқлаш, иккиламчи ижара, фаолиятнинг 
айрим турлари ва ҳ.к.)
Ер участкасини сақлаш вазифаси, шартлари унинг ҳуқуқий 
режимига киритилиб, давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер 
участкаси бошқа шахсга ўтганида сақлаб қолинади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи 
жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг 
чизмалари ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 
давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
мажбурий бўлиб, туман ва шаҳарларнинг ер ресурслари ва кўчмас 
мулк кадастри хизматлари томонидан, «Ўзбекистон Республикасида 
ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
тартиби тўғрисида»ги йўриқнома асосида амалга оширилади. Ер 
майдонларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлар 
билан тасдиқланган ер майдонларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги 
ахборотларни туман, шаҳар ер майдонларига доир ҳуқуқлар Давлат 
регистрига киритиш орқали амалга оширилади. (йўриқноманинг 2.8-
банди). Ер майдонларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш 
улар жойлашган тегишли ҳудудий кадастр органлари томонидан 
амалга оширилади.
Ер майдонларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланадиган, шундай 
ҳуқуқлари пайдо бўладиган, ўзгарадиган ёки бекор бўладиган 


422
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
барча юридик ва жисмоний шахслар рўйхатга олиш субъектлари 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари 
талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ер майдонларига бўлган 
ҳуқуқни тегишлича тасдиқлайдиган, берадиган, ўзгартирадиган, 
чеклайдиган ёки бекор бўладиган юридик ҳужжатлар рўйхатга олиш 
объекти ҳисобланади.
Ер участкаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда 
амалга оширилади:
–  ер участкаларига мулк ҳуқуқи пайдо бўлганда – мулк ҳуқуқига 
давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва қонун ҳужжатларида 
кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар асосида;
ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling