Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқи
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
178-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқи
Давлат корхонаси, шунингдек муассасаси ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар. Давлат корхонаси ёки муассасасига бириктириб қўйилган мол-мулкнинг эгаси ортиқча, фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этишга ҳақли. 1. Оператив бошқариш ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи каби чекланган ашёвий ҳуқуқ ҳисобланади. Оператив бошқариш ҳуқуқининг моҳияти мулк эгаси маълум мақсадни кўзлаган ҳолда юридик шахсни ташкил этишида ва белгиланган мақсадни амалга ошириш учун махсус ажратилган ўз мулкини ўша юридик шахсга бириктиришидадир. Бунда мулк эгасининг мулки унинг томонидан ташкил этилган юридик шахснинг мулкига ўтмайди, балки фойдаланишга ва эгалигига топширилади. 2. мазкур модданинг 1-қисмига мувофиқ, оператив бошқариш субъектларига давлат корхоналари ва мулкдор томонидан молиялаштириладиган муассасалар киради. Давлат корхонасининг ҳуқуқий ҳолати, давлат корхонасини, унинг филиаллари ва ваколат- хоналарининг ташкил этилиши ва фаолиятининг хусусиятлари, таъсис чининг, ижрочи органнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, давлат корхонаси ва таъсисчи ўртасидаги мулкий муносабатлари «Давлат корхоналари тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинади. Оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ташкил этилган давлат корхонаси, давлат мулки асосида давлат органининг қарори бўйича ташкил қилинади. Давлат корхонасининг таъсисчилари сифатида давлат мол-мулкини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлган, ўз мутасаддилиги чегаралари миқёсида давлат корхонасини таъсис этиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органи, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари чиқишлари мумкин. муассаса деб, мулкдор томонидан бошқарув, ижтимоий-маданий ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот тан олинади (ФКнинг 76-моддаси). муассаса ўз мол-мулкининг мулкдори бўлма- 450 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР ган нотижорат юридик шахсларнинг ягона кўриниши эканлигини таъкидлаш лозим. Давлат корхоналарининг муассасалардан бўлган асосий фарқ- лари – ташкил этилиши бош сабаби бўлмиш амалга оширила диган фаолият нинг мақсадлари, мулк эгаларининг субъектли таркибига, ва шунингдек оператив бошқариш асосида мулкни тасарруф этиш бўйича ваколатлар ҳажмига тааллуқлидир. Фаолият нинг мақ сад - ларидаги фарқлар давлат корхоналари – бу бош мақсади даромад- ни мунтазам олишдан иборат бўлган, тижорат фаолиятини амалга ошириш мақсадига қаратилган унитар корхоналарнинг бир кўриниши бўлганлиги, муассасанинг эса нотижорат ташкилот эканлигидадир. 3. Оператив бошқариш ҳуқуқи объекти – бу давлат корхонасига ёки муассасага бириктирилган мол-мулк мажмуасидир. мулкдорнинг қарори билан давлат корхонасига ёки муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи, мазкур корхона ёки муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ФК 181-моддаси 1-қисми). Давлат корхонасига ёки муассасага бириктирилган мулкни топшириш топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади. 4. хўжалик юритиш ҳуқуқидан фарқли ўлароқ, оператив бошқа- риш ҳуқуқининг мазмуни, мазкур ҳуқуқ эгаларининг ваколатлари бирмунча чекланган. шарҳланаётган модданинг 1-қисмига мувофиқ, оператив бошқарувга топширилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқаришга доир ваколатлар давлат корхоналари ва муассасалар томонидан нафақат қонунда белгиланган чегараларда, балки уни фаолиятнинг мақсадларига, мулкдорнинг вазифаларига ва мол-мулкнинг мақсадли вазифаларига қатъиян мувофиқлик тарзида амалга оширилади. Бу билан мазкур юридик шахслар ҳуқуқ лаёқатларининг махсус хусусияти алоҳида таъкидланади. Бундан ташқари, мазкур меъёр оператив бошқарув субъекти ваколатларининг чегараларини белгилайди ва мулкдор учун оператив бошқарувга топширилган мулкдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича янада кенгроқ имкониятлар беради. мулк эгаси давлат корхонасига ёки муассасага бириктирилган мулкдан фойдаланишни назорат қилишга ҳақлидир, чунки уни маълум мақсадларга эришиш учун топширади. Айнан шу билан шарҳланаётган модданинг 2-қисмида мулкдор учун кўзда тутилган мазкур мулкни тасарруф 451 14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи этиш бўйича янада кенгроқ ҳуқуқлар мавжудлигини тушунтириш мумкин. мулкдор, ёки у томонидан вакил қилинган орган, суддан ташқари тартибда давлат корхонасининг ёки муассасанинг ихтиёрида бўлган ортиқча, фойдаланишда бўлмаган ёхуд мақсадга номувофиқ ҳолда фойдаланилаётган мулкни олиб қўйишга ва уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этишга ҳақлидир. шу билан бирга, муассасаларнинг таъсис ҳужжатларидаги рухсат этилган фаолиятидан олинган даромадлар, ва шунингдек мана шу даромадлар ҳисобига сотиб олин- ган мулк, ҳаттоки ундан мақсадга номувофиқ тарзда фойдаланаётган бўлсалар ҳам, мулкдор томонидан олиб қўйилиши мумкин эмас. Оператив бошқарувга топширилган мол-мулкни қайтариб олиш тўғрисидаги мулкдорнинг қарори суд томонидан бекор қилиниши мумкин. Давлат корхонасига ёки муассасага оператив бошқариш асосида бириктирилган мулкка нисбатан мулкдорнинг ваколати, мол-мулкка оператив бошқариш ҳуқуқининг бекор бўлиши билан тўлиқ ҳажмда тикланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling