570
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Умумий мулк тақсимланганида ва ундан улуш ажратилганида, агар
қонунда ёки иштирокчиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, уларнинг улушлари тенг ҳисобланади.
Умумий мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш асослари
ҳамда тартиби ушбу Кодекс 223-моддаси билан, биргаликдаги мулкнинг
айрим турлари учун эса бошқа қонунлар билан белгиланади.
Биргаликдаги мулкни тақсимлаш ва ундан улушни ажратишнинг
ҳуқуқий тартибга солинишини қуйидаги асосий қоидалар билан
тавсифлаш мумкин:
–
биринчидан, биргаликдаги мулкчиликда бўлган мол-мулкни
тақсимлашда ҳам, ундан улушни ажратишда ҳам дастлаб ҳар бир
иштирокчининг умумий мулкка ҳуқуқининг улушларини аниқлаш
лозим. Биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувда,
масалан, биргаликдаги мулкнинг ҳар
бир иштирокчиси улушининг
миқдори барча иштирокчилар улушининг тенглигидан келиб чиқиб
аниқланиши ҳамда умумий мулкни дастлабки вужудга келтиришга ва
уни кейинчалик орттиришга қўшган ҳиссасига қараб кўпайтирилиши
ёки камайтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилиши мумкин;
– иккинчидан, агар қонунда ёки
биргаликдаги мулк иштирок-
чиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
улушлар тенг ҳисобланади;
– учинчидан, тақсимлаш ва улуш ажратиш асослари ҳамда
тартиби ЎзР ФК 223-моддаси
билан белгиланади, агарда биргалик-
даги фаолиятнинг айрим турлари учун ФК, бошқа қонунлар билан
ўзга тартиб белгиланмаган ҳамда бундай тартиб биргаликдаги мулк
иштирокчилари муносабатларининг моҳиятидан келиб чиқмаса.
шундай қилиб, умумий мол-мулкни
биргаликдаги мулк
иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, шунингдек улардан бирининг
улушини ажратиш, фақат дастлаб
биргаликдаги мулк улушлига
мол-мулкка айлантирилиб, иштирокчилардан ҳар
бирининг улуши
аниқланганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: