Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади.
1. Улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш деганда мазкур 
мол-мулк қисмларининг шерик мулкдорларнинг ҳар бирининг 
эгалигига уларнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб 
равишда ўтишига ва ушбу мол-мулкка нисбатан умумий улушли 
мулкчиликнинг тугатилишига айтилади. Умумий мулкдан улуш 
ажратиш ушбу мулк бир қисмининг умумий мулк иштирокчисининг 
мулкига унинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушига мутаносиб 
равишда ўтишига ва бу шахс учун умумий мулкдаги улушга 
нисбатан ҳукуқнинг бекор бўлишига айтилади. Тақсимлаш ҳам, 
ажратиш ҳам умумий улушли мулк иштирокчиларининг ўзаро 
келишуви бўйича амалга ошиши мумкин. Бунда уларнинг ҳар 
бирининг ўз улушини ажратишни талаб қилиш ҳуқуқи бўлади. 
мазкур ҳуқуқни амалга ошириш учун улушли мулк бошқа 
иштирокчиларининг розилиги талаб этилмайди.
2. Улушли мулкчиликда бўлган мол-мулкнинг тури уни тақсим-
лаш ёки ундан улуш ажратишнинг тартибига таъсирини кўрсатади. 


563
18-боб. Умумий мулк
мол-мулк, башарти қонунда йўл қўйилса ва мол-мулкка номутаносиб 
зарар етмаса, натура шаклида тақсимланиши мумкин. худди шундай 
шарт-шароитда улушни ҳам натурада ажратиш имкони бўлади. Агар 
натура шаклида мол-мулкни тақсимлашга ёки улуш ажратишга 
йўл қуйилмаса, гап бошқа усуллар устида ҳам бориши мумкин, 
масалан, бутун мол-мулкни сотиб, тушум суммасини улушлар 
бўйича тақсимлаш ёки ажралаётган шерик мулкдорга унинг улуши 
қийматини тўлаб бериш.
3. Бўлинмас ашё натура шаклида тақсимланиши мумкин эмас. 
Тақсимлаш ашёни сотиш ва умумий мулкнинг ҳар бир иштирок-
чисига унинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушига мутаносиб бўлган 
пул ҳиссасини тўлаш йўли билан амалга оширилади. Улуш шерик 
мулкдорлар томонидан умумий мулкнинг ажралиб чиқаётган 
иштирокчисига тегишли пул бадалининг ҳиссасини тўлаш йўли 
билан амалга оширилиши мумкин.
4. Натура шаклида умумий мулкни тақсимлаш (улуш ажра тиш) нинг 
имкони бўлмаганда муқобил йўл сифатида мол-мулкка (ундаги 
улушга) мулк ҳуқуқини сақлаб қолаётган бир ёки бир неча шерик 
мулкдор томонидан бошқа шерик мулкдор(лар)га пул бадалини 
тўлаш (бунда улар бадал олганидан сўнг бу ҳуқуқни йўқотадилар) 
бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, пул ёки ўзга турдаги бадални (ҳиссани) тўлаш 
ва мол-мулкни натура шаклида тақсимлашни ёки улушни ажратишни 
тўлиғича ўрнини босмасдан, балки улар билан бирга келиши мумкин, 
масалан, бунда натурада ажратилаётган мол-мулкнинг улушли мулк 
иштирокчисининг идеал миқдордаги улушига мутаносиблигига 
риоя қилишнинг имкони бўлмаса, қолган қисми пул бадали ёки 
иштирокчи розилиги билан бошқача мол-мулк тарзида берилади. 
Бадалнинг миқдори тарафларнинг келишуви билан, келишувга 
эришилмаган тақдирда суд томонидан белгиланади, зарур бўлса 
баҳолаш фаолияти бўйича мутахассислар жалб қилинади, бунда 
тақсимлаш пайтида умумий мулкнинг реал қийматидан келиб 
чиқилиб, натурада тақсимлашни техникавий таъминлаш учун 
сарфланадиган харажатлар ҳамда бундай тақсимлаш натижасида 
умумий мулкнинг ёмонлашиш эҳтимоли ҳисобга олинади.
5. Башарти улушли мулк иштирокчилари тақсимлаш ва ажра-
тишнинг усули ҳамда шартлари тўғрисида ўзаро бир тўхтамга 
келмасалар, юзага келган низо, фуқаролик ҳуқуқи тўғрисидаги низо 


564
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
сифатида суд тартибида ҳал этилмоғи керак. Бунда ҳиссаси ажралиб 
чиқаётган шерик мулкдор умумий қоида бўйича ўзининг улушини 
айнан натура шаклида ажратилишини талаб қилишга ҳақлидир. 
қачонки бундай ажратишни улушга нисбатан аниқ бажаришнинг 
имкони бўлмаса, бу номутаносиблик тегишли пул суммасини тўлаш 
ёки ўзга тартибда бадал тўлаш усули билан бартараф этилади. 
Натурадаги улуш ҳуқуқидаги улушдан ортиб кетиши-кетмаслигига 
боғлиқ равишда компенсацияни тўлаш бўйича мажбурият улушли 
мулк бошқа иштирокчиларининг фойдасига ажралиб чиқаётган 
шерик мулкдор зиммасига, ёки аксинча, ажралаётган шерик мулкдор 
фойдасига бошқа шерик мулкдорлар зиммасига юклатилади.
6. Суд амалиётида арзимас улушга эга шерик мулкдор уни 
ажратиб беришни талаб қиладиган ҳолатлар кўп учраб туради 
(масалан, уч хонали хонадонда 1/16 улушга эга меросхўр уни 
ажратиб беришни сўрайди). Бу ҳолда суд арзимаган улушга эга 
мулкдорга, унинг розилигисиз компенсация тўлаб беришни бошқа 
шерик мулкдорлар зиммасига юклашга ҳақли. Улушнинг қанчалик 
даражада арзимаслигини суд белгилайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling