Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

231-модда. мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан 
маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузар-
ликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво)
мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш 
эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф 
этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
1. Негатор даъво ўз номини лотинча ифодадан олган бўлиб, у 
инкор этиш маъносини англатади. Даъвогар жавобгарнинг серви-


580
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ту тини инкор этади: ахир айнан сервитут ўз ашёсига эга бўл-
ган мулкдорни бошқа шахснинг сервитут ҳуқуқи эгаси учун 
ноқулайликларни келтириб чиқарадиган, мулк ҳуқуқини тўлақонли 
амалга оширишига чекловларни жорий этади ва бунга кўникишга 
мажбур этади. шу сабабли жавобгар сервитутни тан олмаган 
ҳолатларда, даъвогар ундан ўз мол-мулкидан фойдаланишига 
тўсқинликларнинг тўхтатилишини талаб этиб чиққан. Замонавий 
қонунчиликда негатор даъво деганда нафақат мулкдор билан унга 
тўсқинлик қилувчи ҳуқуқ бузувчи ўртасида сервитут мавжуд бўлган 
ҳолатлар, балки кенг доирали бошқа вазиятлар ҳам қамраб олинади.
Негатор даъво ҳам худди виндикация даъвоси каби ҳимоя-
ланишнинг ашёвий воситаси ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, 
агар тарафлар ўртасида шахсий (мажбуриятли) ҳуқуқий муносабатлар 
очиқ-ойдин мавжуд бўлса, худди шу нарса тегишли низони ҳал 
этишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Низо фақат тарафлар ўртасида 
бошқа ҳеч қандай алоқадорлик мавжуд бўлмаган ва фақатгина 
жавобгар томонидан ашёга кўрсатилган таъсирнинг қонунийлиги 
устида низолашилаётган ҳолатда кўриб чиқилиши мумкин.
Негатор даъво бинолардаги умумий фойдаланиладиган турар жой 
ва нотурар жой эгалари бўлган қўшнилар ўртасида ўртадан девор 
урилганлиги ва шунга ўхшаш қурилиш ишлари олиб борилганлиги 
натижасида умумий хоналардан фойдаланишда тўсқинлик вужудга 
келиши сабабидан туғилган низоларни ҳал этишда қўлланилади. 
Айни вақтда негатор даъво воситасида фақат тўсқинликларни 
йўқотиш чорасини кўриш мумкин, аммо барча фойдаланувчиларнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўзда тутадиган қандайдир тартиб 
ўрнатишнинг иложи бўлмайди. Негатор даъводан умумий фойда-
ланишда бўлган объектлар бўйича харажатларни тақсимлаш, 
жавобгар зиммасига қандайдир сарф-харажатларни юклаш учун ҳам 
қўллаб бўлмайди.
2. шарҳланаётган моддада мулкдорга эгалик қилишдан маҳрум 
этмайдиган тўсқинликлардан ҳимояланиш имконини тақдим этади. 
мана шундай даъво негатор даъво деб аталади ва мол-мулкдан 
фойдаланиш ҳамда тасарруф этиш ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашга 
йўналтирилган бўлади. Бундай ишларда даъвогар мулкнинг эгаси 
бўлса, жавобгар эса ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли мулк-
дорни ўз мол-мулкидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқидан 
маҳрум этган шахсдир.


581
19-боб. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
3. Негатор даъво ер участкаси, турар жой ва нотурар жой 
хоналари ва ш.к. бўйича қўшни бўлган шахснинг ноқонуний хатти-
ҳаракатларидан ҳимояланишнинг ягона воситаси, десак муболаға 
бўлмайди. масалан, агар қўшни қураётган биносини қўшни 
томондаги ер участкасини ёруғликдан буткул тўсиб қўядиган 
ҳолатда кўтарса, унинг ноқонуний хатти-ҳаракатидан негатор даъво 
ёрдамида ҳимояланиш мумкин.
4. мол-мулкни тасарруф этишдаги (баъзан фойдаланишдаги) 
тўсиқларни бартараф этишга қаратилган даъвонинг яна бир тури 
мол-мулкни банд солишликдан (хатловга олишдан) озод этиш 
тўғрисидаги низолардир. мол-мулкка банд солиш фақат бевосита 
қонунда кўрсатилган ҳолатларда даъвонинг ижросини таъминлаш 
ёки ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишда қўлланилади.
Кўпинча хатловга бошқа шахсларга мансуб бўлган мол-мулк 
ҳам қўшилиб кетади. Кўпинча бундай бошқа шахслар эр ёки хотин 
бўлиб, турмуш ўртоғининг шахсий мулки ёки ўртадаги умумий мол-
мулкдаги улушни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Бу турдаги даъволарни мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқидан 
маҳрум бўлган мулкдорлар (бошқа ашёвий ҳуқуқ эгалари) томонидан 
киритиладиган мол-мулкларни хатловдан озод этиш борасидаги 
даъволар билан тенглаштириб бўлмайди. Бундай даъво виндикация 
даъвоси сифатида таснифланади.
5. Негатор даъволарга даъво муддати тадбиқ этилмайди. Чунки 
ҳуқуқларнинг бузилиши мавжуд экан, бузилишни бартараф этишни 
талаб қилиб даъво билдириш ҳуқуқи ҳам сақланиб қолади. Ҳуқуқ 
бузилиши тўхташи билан даъво билдириш ҳуқуқи ҳам бекор бўлади, 
зеро шикоят нарсаси йўқ бўлган ҳисобланади. Аммо ҳуқуқларнинг 
бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб этиш 
ҳуқуқи сақланиб қолади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling