Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мол-мулк бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

230-модда. мол-мулк бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан 
талаб қилиб олинганда даромадлар ва 
харажатларни тўлаш
Ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор мол-мулкини 
талаб қилиб олаётганида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб олишга 
ҳақлидир:
ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим 
бўлган шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик 
қилган бутун вақт давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча 
даромадларни қайтариб беришни ёки тўлашни;
инсофли эгалловчидан эса у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини 
билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг 
мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган 
пайтдан бошлаб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма 
даромадларни.
Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-
мулкдан қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтари-


578
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
лиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур 
харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли.
Башарти, ашёни яхшилайдиган нарсаларни ашёга шикаст 
етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи мазкур 
нарсаларни ўзида қолдиришга ҳақли. Агар бундай нарсаларни ажратиб 
олиш мумкин бўлмаса, инсофли эгалловчи ашёни яхшилаш учун 
қилинган харажатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга, лекин бу 
харажатлар ашёга қўшилган қийматдан кўп бўлмаслиги керак.
1. шарҳланаётган моддада «инсофли» ва «инсофсиз» тушун-
чаларидан фойдланилган. Бунда мол-мулкни қайтариш чоғида мулк-
дор билан ҳисоб-китоб қилишнинг қандай кўринишда бўлишлиги 
субъектив омилга – шахснинг ўз эгалигига ўтаётган ашёнинг 
ноқонуний эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган эканлиги 
масаласига боғлаб талқин этилган.
Даромадларни ундириш ва зарарни қоплаш борасидаги муноса-
батлар ашёвий эмас, балки мажбуриятга оид муносабатдир. Бино-
ба рин, биринчидан, жавобгарнинг даромадларни тўлаш жавоб-
гарлиги ҳам, худди шу каби зарарни қоплаш жавобгарлиги ҳам 
даъво келтирилган пайт ҳолатига ашёнинг низоли эканлигига 
боғлиқ эмас. Иккинчидан, талабнинг ўзи ҳам бир вақтнинг ўзида 
виндикация даъвоси сифатида ҳам ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
ҳам билдирилиши мумкин. Ҳолбуки, ана шундай даъво билдириш 
ҳуқуқига фақат мулк эгасининг ўзи эга бўлиб, у исботланиши талаб 
этиладиган барча ҳолатларни исботлаши шарт. Учинчидан, мазкур 
мажбурият тарафлари кредиторга ва қарздорга қонун томонидан 
бериб қўйилган воситалардан, шу жумладан улар ҳисобга ўтказиш, 
мажбуриятни янгилаш, ушлаб қолиш, цессия каби ҳуқуқлардан 
фойдаланишга ҳақлидирлар.
2. мулкдор инсофсиз эгалловчидан мол-мулкка инсофсиз эгалик 
қилган бутун вақт давомида олган ёки олиши мумкин бўлган барча 
даромадларни қайтариб беришни ёки тўлашни талаб қилишга ҳақли.
қонунсиз эгаликда бўлган мол-мулкдан олинадиган даромад-
ларнинг ундирувни талаб қилиш ҳуқуқига мол-мулкдан мулкдор 
билан тузилган шартнома асосида эгалик қилиб фойдаланган, бироқ 
мол-мулк ўз ихтиёридан ташқари бўлган усулда эгалигидан чиқиб 
кетган бошқа ҳуқуқ эгалари эгалловчилар, ашёвий ва мажбурият 
асосида эгадирлар. мол-мулкдан олинган даромадларга ҳуқуқи бўл-
маган қонуний эгалловчи томонидан мулкдорнинг манфаатларини 
кўзлаб уларни қоплаш тўғрисида тегишли талабнинг қўйилишига 


579
19-боб. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
фақат мулкдор томонидан мустақил талаб қўйилиши ё объектив 
жиҳатдан мушкул ёки имконсиз бўлганда рухсат этилади. Бошқа 
ҳолларда мулкдор ё ўзига тегишли даромадларни ноқонуний 
эгалловчидан мустақил ундиради, ёхуд бу ишни ишончнома асосида 
бажариши учун қонуний эгалловчига тақдим этади.
Айтиш мумкинки, мол-мулкни сақлаш бўйича харажатлар 
ундан фойдаланишдан олинган даромадлар ҳисобидан қопланади. 
шу муносабат билан мол-мулкдан олинган даромадлар мулкдорга 
ўтказила бошланган пайтдан эътиборан, мол-мулкни сақлаш 
харажатлари инсофли эгалловчининг зиммасида бўлгани сабабли, 
мулкдорнинг асоссиз равишда бойиши учун шароит яратади. Инсоф-
ли эгалловчи зарур харажатларининг ўзига тегишли даромадлардан 
ортиқ қисми (ёки бундай ортиқчалик бўлмаган ҳолда ҳам) мулкдор 
томонидан манфаатдор тараф исботлаган миқдорда қопланиши талаб 
этилади. Зеро инсофсиз эгалловчи аввал бошдан даромадларга ҳеч 
қандай ҳуқуққа эга бўлмагани сабабли, унинг томонидан мол-мулкка 
нисбатан амалга оширилган зарур харажатларни ҳар ҳолда мулкдор 
томонидан қопланишига тўғри келади.
3. Инсофли эгалловчи фақат у мол-мулк эгалигининг ноқонуний 
эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб олган 
ёки мулкдорнинг мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги даъвоси асосида 
судга чақириқ қоғозини олган пайтидан бошлаб қўлга киритган 
даромадларни қайтариши шарт.
4. Инсофли эгалловчи ҳам худди шу каби ноинсоф эгалловчи 
ҳам мол-мулкка сарфлаган харажатларини (чорвани боқиш, мол-
мулкни зарурий таъмирлаш каби харажатлар) мулкдор томонидан 
қайтарилиши тўғрисидаги талабни қўйишга ҳақли. Инсофли 
эгалловчи, шунингдек мол-мулкни яхшилашга қаратилган хатти-
ҳаракатининг тақдирини мулкдор билан ҳал этишга ҳақлидир.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling