Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

232-модда. мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш
Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш 
ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа 
асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228–231-модда-
ларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини 
мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.


582
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
1. шарҳланаётган моддада қонуний асосга таянган эгаликни 
ҳимоялаш кўзда тутилган. Титул (рутба) эгалик қилувчи ҳимояланиш 
усулларига кўра мулк ҳуқуқига эга субъектга тенглаштирилади. 
У ашёни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, 
шунингдек эгалик қилишнинг ҳар қандай бузилишларини, гарчанд 
бу бузилиш эгаликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса-да, 
бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. қонуний эгалик 
қилувчи мазкур ҳуқуқларини худди ашёнинг мулкдори каби 
шартларда амалга оширади.
Ҳимоя ҳар қандай қонуний эгалик борасида, унинг шартномада 
кўзда тутилган ёки қонунда назарда тутилган асосларда эканлигидан 
қатъий назар, тақдим этилади. қонунда титул (рутбасиз) эгаликни 
ҳимоя қилинишига йўл қўйиладиган ҳолатларда, субъектив ҳуқуқ 
эмас, балки қонун билан қўриқланадиган манфаатлар ҳимоя 
қилинади. қонуний эгалик қилувчилар ва муқаддам эгалик қилув-
чилар томонидан билдириладиган ашёвий даъволарни виндикация ва 
негатор даъволарига ўхшаш таснифланиши ва тегишли даъволарни 
қаноатлантириш нарсаси, асослари ва шартлари хусусидаги қоида-
ларга биноан ҳал қилиниши лозим.
қонуний эгалик қилувчига мутлақ ҳимоя тақдим этилади. Бунинг 
маъноси шуки, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай 
шахс устидан, шу жумладан мулк эгаси устидан даъво келтириши 
мумкин.
2. шарҳланаётган моддада гап ашёвий-ҳуқуқий ҳимоя тўғрисида 
юритилаётгани сабабли, фақат асл ҳолда мавжуд бўлган муайян-
хусусий мол-мулк юзасидан даъво келтирилиши мумкин.
3. қонуний эгалик қилувчи ҳам, шунингдек мулкдор (ёки бошқа 
қонуний эгалик қилувчи) ҳам иккаласи бир вақтнинг ўзида ҳимоядан 
фойдаланишни кўзлаган пайтда муайян қийинчиликлар келиб 
чиқади. масалан, ижарага олувчидан ўғирланган мол-мулкни бир 
вақтнинг ўзида ижарага олган ҳам, мулкдор ҳам талаб этишади, айни 
пайтда мулкдор ижарачини ўз мажбуриятларини лозим даражада 
бажармаганликда айблайди ҳамда мулкнинг йўқотилишида уни ҳам 
айбдор деб ҳисоблайди. Бу ҳолда бир вақтнинг ўзида ҳам ашёвий 
ҳуқуқий, ҳам мажбурият ҳуқуқий низо вужудга келади, натижада 
қонуний эгалик қилувчи билан мулкдор муносабатлари мужбурият 
ҳуқуқий хусусиятга эга бўлгани учун мазкур хIх боб доирасида 
тартибга солинмайди.


583
19-боб. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling