Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятнинг келишилган ва мақбул усулда


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

238-модда. мажбуриятнинг келишилган ва мақбул усулда 
бажарилиши
мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажари-
лиши шарт.
мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳия-
тидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, 
шартномада кўрсатилган бўлиши керак.
1. ЎзР ФКнинг 238-моддаси қоидалари ЎзР ФКнинг 236-моддасида 
мустаҳкамлаб қўйилган мажбуриятларнинг бажарилишига нисбатан 
умумий талабларни изчиллик билан давом эттира бориб, уларни 
аниқлаштириб беради. мажбурият келишилган ва томонлар учун 
мақбул усулда бажарилиши шарт, акс ҳолда мажбурият бажарил-
маган деб эътироф этилиши ҳам мумкин.
Келишилганлик шартномада шартлашаётган тарафлар маъқул 
деб топган ижро этиш усулларининг кўрсатилганлигини, тарафлар-
нинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини ва тарафлар учун 
иқтисодий жиҳатдан фойдалилигини англатади. масалан, товар-
ларни етказиб беришда улар учун темир йўл транспорти орқали 
етказиб бериш муддатларига кўра ҳам, баҳосига кўра ҳам энг 
маъқул усул эканлигини тарафлар келишиб олишади. Авиация 
ёрда мида етказиб бериш эса номақбул, зеро иқтисодий жиҳатдан 
фойдали эмас. мана шу масаланинг ҳар икки тарафнинг розилиги 
билан ҳал этилиши уларнинг келишилган иродаси ҳисобланади ва 
шартномада акс эттирилади. Агар тарафлардан бири ижро этишнинг 
келишилган усулларини бузса, иккинчи тараф фақат бажарилиши 


592
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
устида низолашуви ва уни лозим даражада эмас деб эътироф этиши 
мумкин.
239-модда. мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилиши
Башарти бошқача тартиб қонун ҳужжатларида, шартномада назарда 
тутилган бўлмаса ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд мажбуриятнинг 
моҳиятидан англашилмаса, кредитор мажбуриятнинг қисмларга бўлиб 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling