Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-боб. мАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
21-боб. мАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ
236-модда. Умумий қоидалар мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 1. мажбуриятнинг бажарилиши бир томонлама битим саналади, зеро, моҳиятан бу ижро ҳаракати мавжуд бўлган мажбуриятларни кредиторнинг ёки учинчи шахснинг (агар мажбурият шартларида шу нарса назарда тутилган бўлса) фойдасига бажаришга қаратилгандир. ЎзР ФК 236-моддасининг қоидаларида мажбуриятни ижро этишнинг муҳим таомили, яъни мажбуриятни лозим даражада бажариш ўз ифодасини топган. шунингдек, мажбуриятни бажариш мезонлари ҳам ўрнатилганки, ижро уларга мос бўлиши шарт. Авва ло, мажбуриятнинг бажарилиши мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Агар қо- нун ҳужжатларида қандайдир талаб кўзда тутилган бўлса-ю, бу талабни тарафлар шартномага киритмаган бўлса ҳам, мазкур талаб мажбуриятлар мазмунини ташкил этади ва тарафлар учун мажбу- рийдир. масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномаси, хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш тўғрисидаги шартномаларнинг тарафлари учун маҳсулотнинг, хизматларнинг, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит ва ш.к. хавфсизлигига оид турли давлат стандартлари талаблари мажбурий ҳисобланади. 2. Башарти мажбуриятларни бажариш шартлари бевосита шарт- номада ёки қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолатда мажбуриятлар иш муомаласи одатларига мувофиқ равишда ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ ижро этилади. (ФК 6-м. шарҳига қаранг) «Одатда қўйиладиган талаблар» деганда фуқаролик муомаласида шаклланган ва ўрнашиб қолган хатти-ҳаракат қоида- лари тушунилади. Ижро нарсасига, субъектларига, жойига, муддатига ва бажариш усулига нисбатан қўйилган барча шартлар ва талабларга риоя 590 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ этилган ҳолда ижро этилганда, мажбуриятлар лозим даражада бажарилган деб ҳисобланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling