244-модда. мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни
бўлиб-бўлиб бажариш
Агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни
бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд қарздорга мажбуриятни
бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини
беришга ҳақли.
1. ЎзР ФКнинг 244-моддаси кредиторнинг манфаатларини ҳимоя
қилишга ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларининг барқарорлигини
таъминлашга йўналтирилган. Кўп ҳолларда мажбуриятни бажариш
муддати шартномада ўрнатилган ёки қонун ҳужжатларида кўзда
тутилган бўлади. қонунчиликда қарздор мажбуриятларини бажариш
шартларини бузганда ва амалда мажбуриятни бажаришни қонун
ҳужжатлари ҳамда шартномага зид равишда кечиктирганда ёки
бўлиб-бўлиб бажарганда жазо чоралари қўллаш ҳам кўзда тутилган
(масалан, ЎзР ФК, 736-м. 1-қ., ЎзР ФК, 327-м. ва ҳ.к.).
2. шу билан бир қаторда етарли асослар мавжуд бўлса, суд
маж буриятнинг бажарилишини кечиктириш ёки уни бўлиб-бў-
либ бажариш имконини беришга ҳақли. Бундай асосга мисол
қилиб банкротликни кўрсатиш мумкин. қарздорнинг банкротлик
ҳола тида қарздорликни узиш жадвали тузилиб, хўжалик суди
томонидан тасдиқланади (ЎзР нинг 05.05.1994 йилдаги «Банкротлик
тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрир) № 1054-XII-сон, 83-м.), бу жад-
вал қарздор томонидан мажбуриятини бажаришнинг ўзига хос
кечиктирилиши ҳисобланади.
245-модда. Пул мажбуриятларининг валютаси
Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян
суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари
билан (экю, «махсус қарз олиш ҳуқуқлари» ва бошқалар) тўланиши
лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан
тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул
Do'stlaringiz bilan baham: |