611
21-боб. мажбуриятларни бажариш
батларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши
қўйишга ҳақли эмас.
ЎзР ФКнинг 253-моддасида қарздор томонидан бошқа қарздор-
ларнинг кредитор билан мазкур қарздор қатнашмайдиган муноса-
батларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши
қўйишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Агар харидор шартномада
солидар деб эътироф этилган бир неча
сотувчи билан олди-сотди
шартномасини тузган бўлса, товарни етказиб бериш кечиктирилиши
мумкинлиги борасида қарздорлардан бирига харидорнинг бер-
ган розилиги бошқаларни товарни ўз вақтида
етказиб бериш
мажбуриятидан озод қилмайди.
ЎзР ФКнинг 235-моддаси, 2-қисмида кўрсатиб ўтилган муноса-
батлар ҳам шу каби тартибга бўйсунади, яъни мажбуриятда
қарздор томонида иштирок этган
шахслардан бирига кредитор
билдирган талабларнинг ҳақиқий эмаслиги,
шунингдек, бундай
шахсга талаб қўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги креди-
торнинг қолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл этмайди
(таълуқли эмас).
Бироқ қарздор кредиторнинг талабига қарши
эътироз билдир-
ганда, бошқа қарздорларда мавжуд эътирозларни рўкач қила
олмайди. масалан, агар қарздорлардан бирида кредиторга нисбатан
муқобил (қарши) талаб қўйиш имконияти бўлса ва
ана шу талабни
ҳисобга ўтказиш орқали кредиторнинг талаби қисман сўндирилса,
бошқа қарздор жавобгарликдан қутулиш учун ана шу эътирозни
рўкач қилиб кўрсатишга ҳақли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: