Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг 
аввало кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра 
фоизларни, унинг қолган қисми эса – қарзнинг асосий суммасини 
узади.
1. Гап пул мажбуриятининг бутун суммаси ҳақида, яъни қарздор 
кредиторга қайтариши лозим бўлган қарзнинг асосий суммаси ва 
қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўловлар сифатидаги, 
шунингдек кредиторнинг қарзни олиш учун сарфлайдиган ҳаражат-
лари сифатидаги нормал ҳуқуқий муносабатлар асосида шаклланиб 
борган (қоида бузилишлар содир этилмаган) ҳолда тегишли ҳисоб-
ланган қўшимча сумма ҳақида боряпти.
Агар қарздор томонидан кредиторга топширилган сумма қарзнинг 
жами суммасини (кўрсатиб ўтилган қўшимчаларни ҳисобга олганда) 
қопламаса, шарҳланаётган моддада кредиторнинг қайси талаблари 
бажарилган деб ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Асосий қарзнинг 
узилмасдан қолган суммасига фоизлар ҳисоблаб ёзилади, бунда 
қарздор томонидан тўлов кечиктирилганда фоизларнинг ундирилиши 
мулкий жавобгарлик кўриниши бўлиб ҳисобланади (пул мажбурияти 
бўйича жавобгарлик ҳақида ЎзР ФКнинг 327-м. шарҳига қар.). Бу ерда 
гап аввало қарз (кредит) мажбуриятлари тўғрисида бормоқда.


606
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Агар пул мажбурияти бошқа, масалан маҳсулот етказиб бериш 
шартномасига асосланган мажбуриятнинг бир қисмини ташкил этса, 
қарздор-тўловчи мажбурияти маҳсулот, товарлар учун ҳақ тўлашдан 
иборат бўлади. Бу ҳолатда, агар мажбуриятларнинг бузилиши 
кузатилмаган бўлса, фоизлар тўлови назарда тутилмайди.
шартномада кредиторга қарзни олиш юзасидан (масалан, шарт-
номага кўра пул мажбуриятини бажариш жойи бўлиб ҳисоблан-
ган қарздорнинг яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан) 
ҳаражатларни қоплаш бўйича қарздорнинг мажбурияти кўзда тутил-
ган. Бу ҳолда қарзнинг асосий суммасига кредиторнинг ана шу 
ҳаражатлари ҳам қўшиб ҳисобланади, кредитор талабларини узиш 
тартиби, уларни қаноатлантириш навбати эса шарҳланаётган моддада 
белгилаб қўйилган.
2. қарзнинг асосий суммасидан аввал сўндириладиган фоизлар 
деганда пул маблағларидан, хусусан заем, кредит, бўнак, олдиндан 
ҳақ тўлашдан ва ҳ.к. фойдаланганлик учун пул мажбурияти юзаси-
дан тўланиши лозим бўлган фоизлар англашилади.
3. Битта кредиторнинг ягона ҳуқуқий муносабат доирасидаги 
талабларини қондириш навбати билан турли кредиторларнинг битта 
қарздор – юридик шахсга қўядиган талабларини бажариш кетма-
кетилигидан фарқлаш зарур. Тўловлар банкка ҳисоб-китоб ҳужжат-
ларининг келиб тушишига кўра календар навбат тартибида (тўлов 
муддати етиб келиши билан) бажарилади. Аммо тўлов ҳисобварақда 
унга қўйилган ҳамма талабларни қаноатлантириш учун етарли 
миқдорда пул маблағлари бўлсагина амалга оширилади (ЎзР ФК, 784-
м.). Ҳисобварақдаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни 
қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, кредиторлар талабларини 
қондириш (пул маблағларини ҳисобдан чиқариш) ЎзР ФКнинг 
784-моддаси, 2-қисмида кўзда тутилган навбатда бажарилади.
Агар қарз суммаси суд ҳужжати орқали ундирилаётган бўлса ва 
ҳисобварақдаги маблағлар етарли бўлмаса, ундирувни қарздорнинг 
мол-мулкига қаратилади. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунда ундирувни 
қарздорнинг мол-мулкига қаратиш навбати мол-мулкнинг мақсад-
вазифасига, ишлаб чиқаришда фойдаланишдаги заруратига боғлиқ 
равишда муайян кетма-кетликда олиб қўйиш ва сотиш тартиби 
белгилаб қўйилган. Бунда ишлаб чиқариш мақсадларига хизмат 


607
21-боб. мажбуриятларни бажариш
қилув чи мол-мулкка хомашё, материаллар, ускуналар ва ш.к. унди-
рув охирги навбатда қаратилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling