608
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
дик ёки амалий имкониятлари мавжуд бўлмаган ҳолатларни жам
этган.
2. қарздорнинг тегишли пуллари ёки қимматли қоғозларини
кредитор номига очилган депозитга ўз вақтида киритилиши мажбу-
рият бажарилган ҳолатга тенглаштирилади. Бинобарин, қарздор
ўз мажбуриятини бажарган ҳисобланади ва тегишли равишда қарз
суммасига фоизлар, шу жумладан, ЎзР ФКнинг 327-моддасида кўзда
тутилган фоизлар ҳисобланмайди.
Депозитига пул ёки қимматли қоғозлар қўйилган нотариус ёхуд
суд кредиторни бундан хабардор қилади. қарздор ўз мажбурият-
ларини бажариш мақсадида депозитга маблағ
киритганлиги
тўғрисидаги нотариус ёки суднинг хабарномасини олган кредитор
ижрони қабул қилиб олмаса, ЎзР ФКнинг 337-моддасига мувофиқ
кечиктирган деб ҳисобланади.
Айтиш ўринлики, кредитор депозитда сақланаётган мажбурият
суммасини олмаган тақдирда, мазкур сумма қонун ҳужжатларида
назарда тутилган тартибда давлат эгалигига ўтади. хусусан, ЎзР
«Банкротлик тўғрисида»ги қонунининг 138-моддасига кўра,
мазкур
сумма нотариус ёки суд депозитига ўтказилган пайтдан эътиборан
уч йил ичида кредитор томонидан олинмаса, бу
сумма тегишинча
нотариус ёки суд томонидан давлат бюджетига ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: