Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбурият бажарилганлигини тасдиқлаш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

258-модда. мажбурият бажарилганлигини тасдиқлаш 
ҳақидаги талабни бажармаслик оқибатлари
Кредитор тилхат беришдан, қарз ҳужжатини қайтаришдан ёки 
қайтариб бериш имкони йўқлигини тилхатда кўрсатишдан бош 
тортган тақдирда, қарздор ижрони тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. 
Бундай ҳолларда кредитор муддатни кечиктирган ҳисобланади.
1. мазкур моддада кредиторнинг тилхат беришдан, қарз 
ҳужжатини қайтаришдан бош тортишининг ёки тилхатда бундай 
ҳужжатни қайтариш имконияти йўқлигини ёзиб қўйишининг 
оқибатлари белгилаб қўйилган. Бундай ҳолларда қарздор ижрони 
тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. Кредитор томонидан шартнома 
бўйича шартлашилган нарсани топширишни кечиктириб юбориши 
қарздорга кечиктириш сабабли етказилган зарарни ундириш 
ҳуқуқини беради ва уни кейинчалик мажбуриятни бажара олмаслик 
учун жавобгарликдан озод этади, қарздорнинг қасддан иш тутиши 
ёки қўпол эҳтиётсизлиги билан рўй берган ҳолатлар бу қоидадан 
мустасно (ЎзР ФК, 338-м. 1-қ.).
шундай бўлса-да, кредиторнинг кечиктириб юборишига оид 
қоидаларнинг татбиқ этилиши учун, қарздор кредитордан тилхат 
беришни ёки унинг ўрнига қарз ҳужжатига устхат ёзиб беришни 
талаб қилганлигини исботлаши зарур бўлади.
22-боб. мАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ
ТАЪмИНЛАШ
259-модда. Умумий қоидалар
мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-
мул кини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун 
ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан 
таъминланиши мумкин.
мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги кели-
шувнинг ҳақиқий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий маж-
буриятнинг) ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.


618
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling