Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

261-модда. Жарима шакллари
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада 
бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул 
суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборгани-
да тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни 
учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан 
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
1. ЎзР ФК 261-моддасининг 1-қисми неустойканинг иккита 
шакли ни: жарима ва пеняни кўрсатади.
Одатда, қатъий белгиланган пул суммаси шаклида ифодаланади-
ган бир марта ундириладиган сумма жарима ҳисобланади, гарчи у 
олдиндан белгиланган қийматга (пул миқдорига) мутаносиб фоизлар 
шаклида ифодаланиши мумкин бўлса ҳам (масалан, муддатида 
бажарилмаган ишнинг қийматидан 5%).
Пеня мажбуриятларнинг бажарилиши кечиктириб юборилганида 
қўлланилади ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни 
учун муайян вақт ёки бутун кечиктириб юборилган вақт давомида 
ҳисобланади. У одатда, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нис-
батан фоизларда белгиланади (масалан, кечиктирилган муддат нинг 
ҳар бир куни учун унинг бажарилиш пайтигача, муддатида бажа-
рилмаган ишнинг қийматидан 5%).
262-модда. Неустойка тўғрисидаги келишувнинг шакли
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
1. ЎзР ФК 262-моддасига мувофиқ, неустойка тўғрисидаги кели-
шув ёзма шаклда тузилиши керак. Асосан, неустойка тўғрисидаги 
келишув шартнома шартларидан бири сифатида киритилиши 
мумкин ҳамда неустойка билан таъминланган мажбуриятдан алоҳи-
да тузилиши ҳам мумкин.


622
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Неустойка тўғрисидаги келишувнинг ёзма шаклига риоя қил-
маслик унинг ҳақиқий саналмаслигига олиб келади (ЎзР ФК 
109-мод даси).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling