Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
265-модда. Гаров турлари
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин. Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади. Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади. шарҳланаётган моддада гаров қуйидаги турларга бўлинади: закалат, ипотека, ҳуқуқлар гарови. Бундай бўлиниш гаров нарсасининг хусусиятларига ҳамда гаров нарсаси кимнинг эгалигида қолишига қараб фарқланади. Гаровга қўйиладиган мол-мулк гаровга 626 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда, топширилганда гаров закалат деб ҳисобланади. Одатда, кўчар мол-мулк закалат нарсаси сифатида чиқади. Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади. Бинолар, иншоотлар, кўп хонадонли уйлардаги хонадонлар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек, турар жойлар улар жойлашган ер участкалари билан бирга, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин. Ипотека тўғрисида»ги қоидалар «Ипотека тўғрисида»ги қонунда янада батафсил тарзда тартибга солинган. Закалатда гаровга олувчи гаров нарсасидан қонунда назарда тутилган ҳолларда фойдаланиши мумкин. Закалат гаров олувчига мажбуриятнинг тўлиқ бажарилишигача гаров нарсасини ушлаб туриш ҳуқуқини беради. Гаровнинг кейинги тури ҳуқуқлар гаровидир. мулкий ҳуқуқ, шу жумладан, эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ва мажбуриятлардан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлар ҳам гаров нарсаси бўлиши мумкин. Амалда, кўпинча, ер участкасидан дои- мий фойдаланишга бўлган ҳуқуқ, фермер хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасининг ижараси ҳуқуқи, хўжалик жамият- ларининг устав капиталида иштирок этишидан келиб чиқадиган ҳуқуқлар, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар гарови учрайди. шуни таъкидлаш лозимки, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бўйича ҳуқуқларини гаровга беришга йўл қўймайди. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling