Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаров билан таъминланадиган талаб


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

268-модда. Гаров билан таъминланадиган талаб
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров 
талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусу-
сан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида 
етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга 
қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур ҳаражатлари ва ундирув 
ҳаражатлари тўланишини таъминлайди.
1. мазкур моддада гаров нарсаси ҳисобига қондирилиши лозим 
бўлган гаров олувчининг талаблар ҳажми белгиланади. Ушбу ҳолда 
талаб шартномадан ёки Фуқаролик кодексида назарда тутилган 
бошқа асослардан келиб чиққан, қарздор томонидан қондирилиши 
лозим бўлган гаровга олувчининг мулкий ҳуқуқларини билдиради. 
Одатда, талаб асосий мажбурият қийматидан ва мазкур мажбуриятни 
бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик туфайли етказилган 
зарарлардан иборат бўлади.
2. қоидага кўра гаров қарздор мажбуриятининг асосий сумма-
сидан ташқари қуйидагилар тўланиши лозим:
– фоизлар;
– неустойка;
– бажаришнинг кечиктирилиши билан етказилган зарарларни 
қоплаш;


631
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
– гаровга қўйилган ашёни сақлашга бўлган зарур харажатларни 
қоплаш;
– ундирув харажатлари.
Одатда, шартномаларда унинг шартларини бузиш ёки ижро 
этилишини кечиктириш ҳолларида фоизлар ва неустойкани тўлаш 
назарда тутилади. Гаров ушбу талабларни ҳам таъминлайди.
Бундай талабларни таъминлаш, шунингдек, «Ипотека тўғриси-
да»ги қонунда кўзда тутилган.
Бундан ташқари «Ипотека тўғрисида»ги қонунда кўрсатил-
ганидек, кредит шартномаси ёки қарз шартномаси бўйича мажбу-
риятнинг ижросини фоизлар тўлаш шарти билан таъминлаш учун 
белгиланган ипотека кредиторга (қарз берувчига) кредитдан (қарз 
маблағларидан) фойдаланганлиги учун унга тегиши керак бўлган 
фоизлар ҳам тўланишини таъминлайди.
Гаров гаровга олувчининг талабларини уларни қаноатлантириш 
пайтидаги ҳажмда қаноатлантирилишини таъминлайди. Гаров билан 
таъминланган гаровга олувчининг талаблари ҳажми гаров шарт но-
маси билан чекланиши мумкин. масалан, шартномада гаров қарз-
дорнинг фақат асосий мажбурияти қийматини таъминлаши назарда 
тутилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling