Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

275-модда. Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки 
шикастланишининг оқибатлари
Агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкнинг 
тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз 
зиммасига олади.
Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиқ 
жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига 
топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги 
ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради.
Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чоғида қанча суммага 
баҳоланган бўлишидан қатъий назар, гаровга олувчи гаров нарсаси 
йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров 
нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса бу қиймат қанча суммага 
камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради.
Агар гаров нарсаси шикастланиши натижасида ундан бевосита ўз 
вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган 
бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўқолганлиги учун 
ҳақ талаб қилишга ҳақли.
Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўқолиши ёки 
шикастланиши туфайли гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни 
тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлган 
гаровга қўювчи гаров нарсасининг йўқолиши ёки шикастланиши 


642
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабни гаров билан 
таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли.
1. шарҳланаётган модда, Фуқаролик кодексининг 175-моддасида 
ўрнатилган умумий принципдан келиб чиққан ҳолда, мол-
мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши 
хавфи гаровга қўювчига, яъни эгасига юклатилади. Бу ҳолда, мол-
мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши 
хавфи гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши 
ёки тасодифан шикастланиши сабабли вужудга келадиган ҳуқуқий 
оқибатларни англатади. Бундай оқибатларнинг келиб чиқишига ким 
жавобгар бўлишидан қатъий назар, унинг хавфи гаровга қўювчининг 
зиммасига юклатилади. масалан, гаровга қўювчида қолдирилган 
гаровга қўйилган автомашина автоҳалокат туфайли фойдаланиш 
учун яроқсиз ҳолатга келган. мазкур автомашинадан кейинги 
фойдаланиш имконсизлигининг хавфи, келтирилган зарарнинг 
ўрнини тўлдиришга қаратилган чораларни кўриш гаровга қўювчи 
зиммасига ўтади.
Бунда, ушбу меъёр ҳам диспозитив ҳисобланади ва шартномада 
бошқача қоида назарда тутилиши мумкин.
Агар гаровга қўйилган мол-мулк гаровга олувчига топширилган 
бўлса, унинг айби мавжудлигида у ўзига топширилган гаров 
нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги ёхуд шикастлан-
ганлиги учун жавоб беради. Айбининг йўқлиги гаровга олувчининг 
ўзи томонидан исботланади. Ушбу Кодекснинг 333-моддасига муво-
фиқ, ўз мажбуриятларини бажармаган шахс жавобгар бўлади, бунда 
унинг айби бор бўлса ва агар қонун ёки шартнома билан бошқача 
ҳолат назарда тутилмаган бўлса. Агар гаровга олувчига топширилган 
гаровга қўйилган мол-мулк йўқолган ёки шикастланган бўлса, 
гаровга олувчи жавобгар бўлади, агар у мол-мулк йўқолиши ёки 
шикастланиши енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян 
шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) 
туфайли рўй берганини исботлай олмаса.
2. шарҳланаётган модда ҳақиқий зарар билан чекланадиган 
гаров нарсасининг нобуд бўлиши ёки шикастланиши учун гаровга 
олувчининг жавобгарлик ҳажмини белгилайди. масалан, гаровга 
олувчи гаров нарсаси йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати 
миқдорида, гаров нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса бу 


643
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида 
жавоб беради.
шарҳланаётган модда агар гаров нарсаси шикастланиш натижа-
сида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин 
бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз 
кечишга бўлган ҳуқуқини назарда тутади. Бу ҳолда гаровга қўювчи 
гаров нарсасининг нобуд бўлгани учун ҳақ талаб қилиши мумкин.
Ҳақиқий зарардан ташқари, гаровга қўйилган мол-мулкнинг 
нобуд бўлиши ёки шикастланиши билан боғлиқ бўлган гаровга 
олувчининг бошқа зарарларни ҳам қоплаш бўйича бурчи шартномада 
назарда тутилиши мумкин.
3. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлган 
гаровга қўювчи гаров билан таъминланган мажбуриятни тўлашга, 
гаров нарсасининг нобуд бўлиши ёки шикастланиши билан 
етказилган зарарлар қопланиши тўғрисида»ги талабини гаровга 
олувчи ҳисобига ўтказишга ҳақлидир.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling