Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаров нарсасидан фойдаланиш ва уни тасарруф


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet294/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

277-модда. Гаров нарсасидан фойдаланиш ва уни тасарруф 
этиш
Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса 
ёки гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи гаров 
нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан ундан 
ҳосил ва даромадлар олишга ҳақли.
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи 
фақат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа 
шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа 
шахсга топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли.
Гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиб 
қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсасидан шартномада 
назарда тутилган ҳоллардагина фойдаланишга ҳақли бўлиб, гаров-
га қўювчига ундан фойдаланиш тўғрисида мунтазам ҳисобот беpиб 
туради. Шартномага мувофиқ гаровга олувчи зиммасига асосий 
мажбуриятни бажариш мақсадида ёки гаровга қўювчининг манфа-
атларини кўзлаб, гаров нарсасидан ҳосил ва даромадлар олиш бурчи 
юклаб қўйилиши мумкин.
1. Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида»ги ва «Ипотека тўғриси-
да»ги қонунлар, гаровга қўювчининг фақат гаровга олувчи нинг 


646
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
розилиги билан гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш, эгалик 
қилиш ва тасарруф этиш имкониятига йўл қўядилар.
шуни таъкидлаш лозимки, гаровга қўйилган мол-мулкдан 
фойдаланиш, эгалик қилиш ва тасарруф этиш гаровга олувчининг 
гаров нарсасига нисбатан ҳуқуқлар ҳажмига таъсир қилмайди. 
масалан, агар гаров нарсаси, гаровга олувчининг розилиги билан, 
бегоналаштирилса, унда у гаров ҳуқуқи юклатилган ҳолда бошқа 
шахсга ўтади.
Бундан ташқари, гаров нарсасидан фойдаланиш гаровга қўюв-
чидан муайян мажбуриятлар бажарилишини талаб қилади. маса-
лан, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланишда гаровга қўювчи 
гаровга қўйилган мол-мулкнинг нобуд бўлиши, бузилиши ёки унинг 
баҳоси пасайишига олиб келувчи ҳаракатларни содир этмаслиги 
ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкни турли тажовузлардан ҳимоя 
қилиш учун зарур чораларни кўриши лозим.
Гаров нарсасини тасарруф этиш учун гаровга олувчининг 
розилиги талаб қилинади. Гаровга қўйилган мол-мулкни бошқа 
шахсга беришга, унинг ижарага ёки бепул фойдаланишга берили-
ши гаровга олувчининг розилиги билан амалга оширилади. шарҳ-
ланаётган модданинг ушбу меъёри диспозитив ҳисобланади. 
шартномада гаровга қўйилган мол-мулкни тасарруф қилишга бўлган 
гаровга қўювчининг чекланмаган ҳуқуқи белгиланган бўлиши 
мумкин.
Гаровга қўйилган мол-мулкни бегоналаштиришга гаровга олув-
чининг розилигини олиш бўйича талабларга риоя қилмаслик, 
қонунчилик томонидан ҳақиқий бўлмаган битимлар учун белгилан-
ган оқибатларга олиб келади.
2. Агар шартномада назарда тутилган бўлса, қонунчилик гаровга 
олувчига ҳам гаров нарсасидан фойдаланиш имкониятини рух-
сат беради. Бу закалатда ҳамда ипотека нарсаси гаровга олувчига 
берилганда бўлиши мумкин. Гаровга олувчи томонидан гаровга 
қўйилган мулкдан фойдаланиш хусусияти шундан иборатки, гаровга 
олувчи гаровга қўювчига мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисида 
мунтазам ҳисобот беpиб туради. Бундан ташқари, шарҳланаётган 
модда асосий мажбуриятни бажаришга йўналтириладиган ёки гаровга 
қўювчига бериладиган ҳосил ва даромадларни гаров нарсасидан 
олиш бурчини гаровга олувчига юклатилиш имкониятига йўл қўяди. 
масалан, агар гаров нарсасини гаровга олувчига бериш шарти билан 


647
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
облигациялар гаровга қўйилса, бу облигацияларга қўшиб ёзиладиган 
дивидендлар мажбуриятларни тўлашга йўналтирилишини «гаров 
тўғрисида»ги шартномада олдиндан ҳисобга олиб белгилаб қўйиш 
мумкин.
Гаров нарсаси бўлган гаровга қўйилган мулкдан фақат бевосита 
ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш мумкин. масалан, агар 
гаров нарсаси турар жой бўлса, ундан фақат яшаш мақсадларида 
фойдаланиш мумкин. Тижорат мақсадларида, масалан, идора, офис 
сифатида эса фойдаланиш мумкин эмас.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling