Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
279-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш асослари Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талаб ларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мут лақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қара- тишни рад этиш мумкин, қонунда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно. 1. Гаровнинг хусусияти шундан иборатки, у муайян процедуралар, таомиллар орқали мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди. 649 22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш Гаровнинг кредитор талабларини қондиришга бевосита қаратилган энг муҳим қуроли гаровга қўйилган мол-мулкка ундиpувни қаратиш. Гаровга қўйилган мол-мулкка ундиpувни қаратиш бу гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоларида сотилишини ва қўлга киритилган маблағларнинг кредитор талабларини қондиришга қаратишни назарда тутувчи процедурадир. Гаровга қўйилган мол- мулкка ундиpувни қаратиш қарздор томонидан мажбуриятларининг бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги ҳолатларида қўлланилади. Гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаслик сифатида, қарздор томонидан бажарилиши гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган шартнома асосида белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаслиги тушунилади. Асосий мажбуриятнинг лозим даpажада бажармаганлиги гаров билан таъминланган мажбуриятни белгилайдиган шартнома шарт- ла рининг жиддий бузилишлари билан кечадиган мажбурият муно сабатларида ифодаланади. мажбуриятнинг лозим даpажада бажарилмаганлигида қарздор муайян ишларни бажаради, лекин улар шартнома доирасида кредиторнинг талабларини қондириш учун етарли эмас. масалан, етказиб бериш шартномаси бўйича сифатли янги транспорт воситаси ўрнига эски, лекин қайта бўялган ва таъмирланган транспорт воситаси етказиб берилади, бу шартнома шартларининг жиддий бузилишидир. 2. мажбуриятни лозим даpажада бажармаган тақдирда ундирувни қаратиш учун, йўл қўйилган бузилиш жиддий ва аҳамиятли бўлиши керак. шарҳланаётган модданинг 2-қисми, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг (ҳажми) миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирув қаратишни рад этиш мумкинлигини таъкидлайди. мазкур қоида гаровга қўювчини рўй бериши мумкин бўлган асосланмаган ундирувга қаратиш ҳолатларидан ҳимоя қилади. шунингдек, бундай қоида «Гаров тўғрисида»ги ва «Ипотека тўғрисида»ги қонунларда назарда тутилади. шу билан бирга, «Ипотека тўғрисида»ги қонунда кўрсатилган умумий қоидадан четга чиқиш ҳам мавжуд. Ушбу қоида мажбуриятларнинг бажарилиши ипотека билан таъминланган даврий тўловлар муддатларининг бир неча бор бузилиши ҳолатида қўлланилмайди. масалан, «Ипотека тўғрида»ги қонунга мувофиқ, мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling