272-модда. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари жоpий
қилинадиган мол-мулк
Гаров нарсаси бўлган ашёга гаровга олувчининг ҳуқуқлари (гаров
ҳуқуқи), агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
ашёнинг кимга мансублигига қараб жоpий қилинади.
Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган
ҳосил, маҳсулот ва даромадларга гаров ҳуқуқи шартномада назарда
тутилган ҳолларда жоpий қилинади.
Бутун корхона ёки бошқа мулкий мажмуа ипотекасида гаров
ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи кўчмас ва кўчар мол-мулкнинг
ҳаммасига, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқларга,
шу билан бир қаторда ипотека даврида олинган ҳуқуқларга ҳам, агар
қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
жорий қилинади.
Бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шарт-
нома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу
участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлай диган
қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд
унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага
қўйган тақдирдагина йўл қўйилади.
Ер участкасини ипотекага қўйишда гаров ҳуқуқи, агар шартномада
бошқача шарт назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчининг ушбу
участкада бўлган ёки қурилаётган бинолари ва иншоотларига жорий
қилинмайди.
Шартномада бундай шарт бўлмаса, ундирув гаровга қўйилган ер
участкасига қаратилган тақдирда гаровга қўювчи ер участкаси унинг
бино ёки иншоотдан ўз ўрнида фойдаланиш учун зарур бўлган қис-
мидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб
қолади. Участканинг бу қисмидан фойдаланиш шартлари гаровга
қўювчининг гаровга олувчи билан келишуви асосида, низо чиққан
Do'stlaringiz bilan baham: |