Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятнинг бажарганлигини тасдиқлаш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

257-модда. мажбуриятнинг бажарганлигини тасдиқлаш
Кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган 
вақтида, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки 
қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши 


616
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шарт. Оғзаки битимлар юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида 
бажарилганида товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаган юридик шахс 
бошқа тарафдан пул тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ва 
тўлов асосини олиши керак.
Агар қарздор мажбуриятни тасдиқлаш юзасидан кредиторга 
қарз ҳужжати берган бўлса, кредитор ижрони қабул қилиб олаётган 
вақтида ушбу ҳужжатни қайтариб бериши, қайтариб беришнинг 
имкони бўлмаганида эса – буни ўзи бераётган тилхатда кўрсатиши 
керак. Тилхат ўрнига қайтариб берилаётган қарз ҳужжатига устхат 
ёзилиши мумкин. Қарз ҳужжатининг қарздорда бўлиши, бошқа бир ҳол 
исботланмагунча, мажбуриятнинг бекор бўлганлигини тасдиқлайди.
1. ЎзР ФКнинг 257-моддасида кўрсатилган кредитор мажбурият-
нинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтида, қарздорнинг талаби 
билан унга мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олганлиги 
ҳақида тилхат бериш бўйича бурчи ҳам оғзаки, ҳам ёзма тарзда 
амалга ошириладиган битимлар қаторига ҳамда мажбуриятнинг 
қисман ва тўла бажарилишига оид шартлар таркибига киради. 
Кредиторнинг ушбу мажбурияти фақат қарздор томонидан 
тегишинча талаб қўйилган ҳолдагина вужудга келади. Бироқ, агар 
мажбурият ижроси юридик шахс ва фуқаролар ўртасида тузилган 
оғзаки битим бўлса, товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаган юридик 
шахс иккинчи тарафдан пулнинг тўланганлигини тасдиқловчи 
ҳужжатни ва унинг асосини олиши шарт.
Таъкидлаш жоизки, мажбурият қисман бажарилган ҳолатларда 
тилхат бериш мажбурияти фақат ана шундай қисман ижро 
мумкин бўлган ҳолатлардагина вужудга келади (қар. ЎзР ФКнинг 
239-моддасига шарҳ).
2. Агар қарздор мажбуриятни тасдиқлаш юзасидан кредиторга 
қарз ҳужжати берган бўлса, кредитор ҳужжатни қайтариб бериши 
лозим. Тилхат ўрнига қайтариб берилаётган қарз ҳужжатига устхат 
ёзилиши мумкин. мажбуриятнинг бажарилганлиги далолати бошқа 
ёзма исботлар билан ҳам тасдиқланиши мумкин. қарздорда қарз 
ҳужжати мавжудлигининг ўзиёқ мажбурият бекор бўлганлигини 
тасдиқлайди.
шуни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керакки, низо содир 
бўлга ҳолда, кредитордан тилхат талаб қилиб олмаган, бинобарин 
ижрони тақдим этиш юзасидан оддий ёзма битим шаклига риоя 
этмаган қарздор ЎзР ФКнинг 109-моддасига мувофиқ мажбуриятнинг 


617
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
бажарганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан исботлаш ҳуқу-
қидан маҳрум бўлади ва фақат ёзма ёки бошқа ашёвий далиллар 
билан тасдиқлаши мумкин бўлади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling