Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

255-модда. Солидар талаблар
Талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар қандай солидар кредитор 
қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади.
Қарздор солидар кредиторлардан бирининг талабига қарши 
ўзининг ушбу кредитор қатнашмайдиган бошқа солидар кредиторлар 
билан муносабатларига асосланган эътирозларни қўйишга ҳақли эмас.
мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла 
бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга 
нисбатан бажаришдан озод қилади.
Қарздордан мажбуриятнинг ижросини қабул қилиб олган солидар 
кредитор, башарти улар ўртасидаги муносабатлардан бошқача тартиб 


613
21-боб. мажбуриятларни бажариш
англашилмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларни 
уларга тўлаши шарт.
1. шарҳланаётган моддада кредитор томонида шахсларнинг кўп 
бўлиш ҳолатига (солидар талабларга) оид масалалар ҳал этилган, 
бунда ҳар қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб 
қўйишга ҳақли бўлади. Бундай ҳолат масалан, биргаликдаги фаолият 
тўғрисидаги шартноманинг иштирокчилари мажбурият бўйича 
қарздорга қарши томон сифатида намоён бўлганда вужудга келади 
(ЎзР ФК, 962-м. Оддий ширкат шартномаси.) ёки биргаликдаги 
мулк бўлган мол-мулкнинг шерик мулкдорлари субъектлари билан 
муносабатларда бундай ҳол рўй бериши мумкин (ЎзР.ФК, 225-м.). 
шарҳланаётган моддада қарздор томонидан солидар кредиторлардан 
бири олдидаги мажбуриятини ўз ташаббуси билан бажаришига 
оид ҳолатлар назарда тутилмаган. Айтиш мумкинки, қарздор 
кредиторнинг талаби бўлмаса ҳам, ўз ташаббуси билан солидар 
кредиторлар олдидаги мажбуриятларини улардан биттасига тўлиқ 
ижро этиб беришга ҳақлидир.
мазкур модданинг 2-қисмига мувофиқ, қарздор солидар креди-
тор лардан бирининг талабига қарши ўзининг ушбу кредитор 
қатнашмайдиган бошқа солидар кредиторлар билан муносабатларига 
асосланган эътирозларни қўйишга ҳақли эмас. Бунинг маъноси 
шуки, масалан, кредиторлар бири билан ҳар бир кредитор учун 
ижрони бўлиб бажаришга келишилганлиги, қарздорни бошқа 
кредиторлар олдидаги мажбурияти бўйича жавобгарликдан озод 
этмайди.
2. мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла 
бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга 
нисбатан бажаришдан озод қилади. Бу ҳолда солидар мажбурият 
бекор бўлади, аммо янги – кўпчилик иштирокидаги фаол (актив) 
мажбурият ҳосил бўлади, яъни ижрони қабул қилиб олган солидар 
кредитор қарздорга, бошқа солидар кредиторлар эса улушдаги 
креди торларга айланиб қолади. Аммо шуни ҳам унутмаслик лозим-
ки, бу механизм улар ўртасидаги муносабатларда бошқача қоида 
кўзда тутилган бўлмаган ҳолларда иш беради.


614
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling