Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятни бажариш муддати


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

242-модда. мажбуриятни бажариш муддати
Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб 
қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар 
қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса – ижрони ҳар қачон амалга 
оширишга ҳақли бўлади. мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси 
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, 
қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб 
етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
1. қоидага кўра, мажбурият унинг бажариш муддатини ҳам 
назарда тутади. шартномада мажбуриятларни бажариш муддатининг 
кўрсатилиши, ўша шартнома мазмунининг муҳим шартларидан бири 
ҳисобланади. Бироқ, мажбуриятни бажариш муддати белгиланмаган 


597
21-боб. мажбуриятларни бажариш
бўлса ёки талаб қилиш пайти деб белгиланган бўлса, ЎзР ФКнинг 
242-моддасига мувофиқ кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, 
қарздор эса ҳар қачон бажаришга ҳақли бўлади. қарздор учун 
мажбуриятни бажаришнинг муайян муддати (талаб қўйилгандан 
бошлаб етти кун ичида) кредитор мажбуриятнинг бажарилишини 
талаб қилган кундан бошлаб аниқлаштирилади. Айтиш мумкинки, 
бу ҳолда кредитор томонидан талабнинг қўйилиши мажбуриятни 
бажа риш муддатининг аниқлаштириш шарти ҳисобланади. Аммо 
қонун ҳужжатларида муддати кўрсатилмасдан тузилган мажбурият-
ларни бажаришнинг айрим ҳолатларини тартибга солув чи қоидалар 
мустаҳкамлаб қўйилган. масалан, ЎзР ФК 735-моддасининг 2-қис-
мида қарз олувчи қарзини қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида 
талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши; айни 
вақтда ЎзР ФК 762-моддасининг мазмунига биноан, омонатчи фуқаро 
томонидан банкка қўйилган талаб қилиб олгунча сақланадиган 
омонат талаб қилиниши биланоқ берилиши шарт. Ёки бўлмаса, 
мажбуриятни бажариш муддати шартноманинг амал қилиш 
муддатига мувофиқ (ЎзР ФК, 357-м.) қилиб ўрнатилиши мумкин. 
шартнома муддатининг тугаши, мазкур мажбуриятни келгуси вақт 
учун бекор қилади.
шартномага оид бўлмаган мажбуриятлар ҳолатида (зарар 
етказиш, асоссиз бойиш ва ҳ.к. оқибатида) мажбуриятларни бажариш 
муддати қонун томонидан ёки суд қарори билан тартибга солинади. 
масалан, ЎзР ФКнинг 1009-моддасида боқувчиси вафот этганлиги 
натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш муддатлари 
кўрсатилган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling