745
26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари
Умумий қоидага кўра юридик шахснинг – кредитор ёки қарз-
дорнинг тугатилиши унинг иштирокидаги
мажбуриятларнинг бекор
бўлишини келтириб чиқаради. қонунчиликда бу қоидага истиснолар
кўзда тутилиши мумкин. масалан, ФКнинг 55-моддасига мувофиқ,
кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун туга ти лаёт ган давлат
корхонасининг мол-мулки, тугатилаётган муас сасанинг пул маблағлари
етарли бўлмаган ҳолда эса креди торлар талабларнинг қолган қисмини
мазкур корхона ёки муассаса мол-мулкининг эгаси (мулкдори)
ҳисобидан қаноатлан тиришга қаратилиши тўғрисидаги
даъво билан
судга мурожаат этишлари мумкин. ФКнинг 1015-моддасига кўра, ҳаёт
ва соғлиққа етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар
деб топилган юридик шахс тугатилган тақдирда, тегишли тўловлар
жабрланувчига тўлаш учун капиталлаштирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: