Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Бажариш мумкин бўлмаганлиги туфайли
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
349-модда. Бажариш мумкин бўлмаганлиги туфайли
мажбуриятнинг бекор бўлиши Агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади. Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. 1. мазкур моддада мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаганлиги туфайли бекор қилишнинг иккита асоси тўғрисида сўз бормоқда. Биринчиси – объектив вазият туфайли вужудга келган имкон- сизлик бўлиб, бунинг учун тарафлар жавобгар ҳисобланмайди. Бундай вазиятлар қаторига, жумладан, енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (қар. ФКнинг 333-моддасига шарҳ), учинчи шахс- ларнинг хатти-ҳаракатлари киради. масалан, сув тошқини натижа- сида ҳосил нобуд бўлиши сабабли фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариши мумкин бўлмай қолди. Ёинки, рассом яратган асарнинг ягона нусхаси ўғирланди (учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракати) ва уни сотувга қўйиш имконияти йўқ бўлди. Учинчи шахслар хатти- ҳаракатига, шунингдек, давлат органлари хатти-ҳаракатлари ва қарорларини киритиш мумкин (қар. ФКнинг 350-моддасига шарҳ). Ҳар қандай ҳолатда ҳам мажбуриятнинг бажарилиши мумкин бўлмагани туфайли бекор бўлиши учун тарафлар бажаришнинг мумкин бўлмай қолишига тегишли вазиятлар сабаб бўлганлигини исботлаши даркор. Бунда муайян вазиятларни, тарафларнинг мажбуриятни бажариш бўйича мақсадлари ва хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш лозим. 2. Таъкидлаш жоизки, қарздор контрагентлари томонидан мажбу- риятларнинг бузилиши, бозорда мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг йўқлиги, қарздорда зарур бўлган пул маблағларининг йўқлиги форс-мажор вазиятларига кирмайди. Тегишли равишда, бу вазиятлар мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли бекор бўлишига олиб келмайди, балки қарздорнинг мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлигини келтириб чиқаради. 3. Иккинчиси – кредиторнинг айбли хатти-ҳаракатлари туфайли юзага келган бажаришнинг имконсизлиги. Бунда кредитор мажбурият 742 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ бўйича ўзи бажарганни қайтарилишини талаб эта олмайди. Айтиш мумкинки, мазкур ҳолатда гап кредиторнинг ҳаракатсизлиги тўғрисида эмас, айбли ҳаракатлари тўғрисида кетяпти. масалан, пудрат шартномаси бўйича буюртмачи (кредитор) олдиндан тўловни амалга оширган бўлса, аммо қарздор ўз мажбуриятини (автомобилни бўяшни) кредитор айби билан, яъни кредитор машинани олиб кетганлиги ва унда ташиш ишларини бажараётганлиги сабабли бажара олмаса, кредитор тўлаб қўйган суммасини қайтариб беришни талаб этишга ҳақли эмас. Агар кредитор омборхона хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектга олдиндан тўловни ўтказиб қўйса-ю, аммо омборхонага товарларни олиб келиб қўймаса (яъни ҳаракатсизлик), бу ҳолда кредитор тўланган суммани қайтарилишини талаб қилишга ҳақли эмас, шуниси ҳам борки, мажбуриятнинг ўзи ҳам бажариш мумкин бўлмагани сабабли бекор бўлади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling