Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet355/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

ҳисобга ўтказиш
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилган тақдирда қарздор 
ўзининг дастлабки кредиторга муқобил талабини янги кредиторнинг 
талабига қарши ҳисобга ўтказишга ҳақли.
Агар талаб қарздор бу талабдан бошқа шахс фойдасига воз 
кечилгани тўғрисидаги билдиришни олган пайтгача мавжуд бўлган 
асосга кўра вужудга келган бўлса ва талаб қилиш муддати ана шу 
билдириш олингунча келган бўлса ёки ушбу муддат кўрсатилмаган 
ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган бўлса, ҳисобга олиш 
амалга оширилади.
мазкур моддада қарздор янги кредиторнинг талабига қарши 
аввалдан, яъни ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги кредиторга ўтказилгани 
тўғрисидаги хабарни олмасидан олдин биринчи кредиторга нисбатан 
мавжуд бўлган эътирозларини қўйиши мумкинлигига асосланган 
(қар. ФКнинг 317-моддасига шарҳ).


738
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шу тариқа, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, яъни 
битим бўйича кредитор томонидан ўз ҳуқуқини (талабини) бошқа 
шахсга ўтказиб берилиши, қарздорнинг кредиторга нисбатан 
муқобил талабини ҳисобга ўтказиш бўйича унинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларини ҳеч қандай камситмайди.
Агар қарздор талаблари янги кредитор фойдасига воз кечилгани 
тўғрисидаги хабарни олганидан кейин дастлабки кредиторга 
нисбатан муқобил талаб вужудга келиб қолса, янги кредиторнинг 
талабига нисбатан ҳисобга ўтказиш бажарилмайди.
346-модда. Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб 
қолганида мажбуриятнинг бекор бўлиши
Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбурият 
бекор бўлади.
қарздор ва кредиторнинг бир шахс бўлиб қолиш ҳолати юри-
дик шахсларни қўшиб олиш ва бирлаштириш шаклида қайта 
таш кил этилганда содир бўлиши мумкин. Юридик шахс лар ни 
бирлаштиришда ҳар қайси юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбурият-
лари янги тузилган юридик шахсга ўтади, юридик шахсни бошқа 
юридик шахс томонидан қўшиб олиш чоғида эса, қўшиб олинаётган 
юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшиб олаётган юридик 
шахсга ўтади. шу тариқа, масалан, қарздор бўлган юридик шахснинг 
кредитор бўлган юридик шахсга қўшиб юборилиши натижасида 
юридик шахсларнинг – қарздор ва кредиторнинг бир шахсга 
айланиши содир бўладики, бу ҳолат мажбуриятни бекор қилади.
қарздор ва кредиторнинг бир шахс бўлиб қолиши жисмоний 
шахсларда ҳам вужудга келиши мумкин. масалан, кредитор васият 
бўйича бутун мол-мулкини қарздорга мерос қолдирган ҳолатни 
кўрса тиш мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling