Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятнинг бажарилиши билан бекор


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet352/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

341-модда. мажбуриятнинг бажарилиши билан бекор 
бўлиши
мажбурият қоида тариқасида унинг лозим даражада бажарилиши 
билан бекор бўлади.
мазкур моддада мажбурият бекор бўлишининг энг муҳим 
асоси мустаҳкамлаб қўйилган. Бу мажбуриятнинг лозим даражада 
бажарилиши бўлиб, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари 
талабларига мувофиқ равишда, ана шундай шартлар ва талаблар 
бўлмаганда иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган 
бошқа талабларга мувофиқ (ФКнинг 236-моддасининг шарҳига қар.) 
бажариш маъносини англатади. шу боисдан лозим даражада бажариш 
кўп жиҳатдан мажбуриятнинг барча тарафлари манфаатларига мос 
келади.


735
25-боб. мажбуриятларнинг бекор бўлиши
342-модда. воз кечиш ҳақи
Тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш 
ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу 
кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. воз кечиш ҳақининг миқдори, 
муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар.
мазкур шартномага мувофиқ воз кечиш ҳақи мажбуриятни 
бекор қилишнинг мутлақо тарафларнинг келишувига асосланган 
туридир, яъни бу шундай битимки, унда қарздор тараф мажбуриятни 
бажариш ўрнига кредиторга (у билан келишган ҳолда) мол-мулк 
(хизматлар, ишлар)ни ўтказиб беради, кредитор эса мажбуриятнинг 
бекор бўлишига розилик беради. моддада воз кечиш ҳақи сифатида 
тақдим этилиши мумкин бўлган нарсаларнинг тахминий рўйхати 
келтирилган ва бу борада ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган. шу 
муносабат билан воз кечиш ҳақи сифатида фуқаролик ҳуқуқининг 
муомаладан чиқарилмаган ҳар қандай объект (пул ва қимматли 
қоғозлар, бошқа предметлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий 
ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари, 
шунингдек, шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ва номод-
дий неъматлар) тақдим этилиши мумкин.
ФКнинг 342-моддаси маъносига мувофиқ воз кечиш ҳақи тўғри-
сидаги битим мажбуриятнинг ўзи вужудга келганидан кейин тузи-
лади. Бинобарин, воз кечиш ҳақи тўғрисидаги битим ҳам худди воз 
кечилаётган мажбурият ҳақидаги битимнинг шаклида тузилиши 
шарт.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling